
- У тўп билан муомала қилганида доим тезкор ва ҳаракатларини ўйлаб қилади. Бундай футболчи жамоага керак. Унинг чап қанотдан марказга кўчиб ўтишлари менга Роббенни эслатиб юбормоқда. Сўнгги икки йилда Салоҳга қарши кўп ўйинлар ўтказдим. Ҳозир у ёш ва олдинга қадам ташлашнинг айни вақти, - дейди Иванович The Guardian нашрига.