UZ

Сўнгги янгиликлар

10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  0 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   0 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  7 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  1 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  1 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  19 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3

Ботир Носиров: "Мен учун Қувватов ва Суюнов бир хил савиядаги дарвозабонлар" Янгиликлар

Ботир Носиров: "Мен учун Қувватов ва Суюнов бир хил савиядаги дарвозабонлар"

Муборакнинг "Машъал" клуби дарвозабони Ботир Носиров янги мавсумга олиб борилаётган тайёргарлик ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Мавсумга тайёргарликни декабрь ойидан бошлагандик. Аммо мен операция қилинганим туфайли биринчи йиғинда қатнаша олмадик. Декабрда асосан ўзимизнинг футболчилар ва академия тарбияланувчилари машғулот ўтказишди. Мақсадимиз 14 нафар тажрибали футболчи ва жамоамизнинг ёшлари бирлашган ҳолда ўйнаймиз. Таркибга Шаҳбоз Эркинов, Ғулом Ҳайдар Ғуломов ва Аваз Агалиев каби янгилар келишди".

"Ҳозир икки маҳал машғулот ўтказаяпмиз. Эрталаб жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилмоқда, кечки пайт эса асосан тўп билан ишлаяпмиз. 16 февралга қадар Тошкентда йиғин ўтказамиз. Шундан сўнг қисқа танаффус бўлади ва 20 февралдан Янгиердаги базада йиғинни бошлаймиз. Мавсум бошига қадар ўша ерда шуғулланамиз. Янгиердан 1-тур ўйинини ўтказиш учун Навоийга кетамиз". 



"Санжар Қувватов жамоамизни тарк этди. Бу посбон Ўзбекистондаги исталган дарвозабонга рақобатчилик қила олади. Кўпчилик Қувватов "Насаф"да иккинчи посбон бўлади демоқда. Бунга қўшилмайман, сабаби Санжар Ҳам, Элдор ҳам мен учун бир хил савиядаги посбон ҳисобланади. Иккаласини "Машъал" академиясида ўйнаб юрган пайтларидан биламан. Менмича ўйин куни ким яхшироқ тайёр бўлса мураббийлар ўшани майдонга тушуришади".

"Ўзимга келсак тўғри жамоадаги қолган давозабонлар ёш. Аммо бу билан менга осон бўлади деганлар адашади. Сабаби агар бўшашиб ўз ўрнимни ёшлардан бирига бой бериб қўйсам футболчи сифатида ҳурматим пасаяди. Жамоадаги барча дарвозабонга ўз тажрибамни ўртоқлашишдан тўхтамайман".

"Жамоа раҳбарияти бизга яхши эътиборда бўлмоқда. Барча шариотлар яратиб берилган. Мана Янгиерда базамиз бор, Муборакда базамиз бор. Бир сўз билан айтганда "Машъал" раҳбариятига раҳмат айтамиз", - дейди Ботир Носиров. 


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика