Босния - Греция учрашувидан сўнг оммавий муштлашув бўлиб ўтди (видео)

Aslanov Jasurbek
10 июн 2017, 13:21
Босния ва Герцеговина ҳамда Греция ўртасидаги ЖЧ-2018 саралаш учрашуви футболчи ва мураббийлар ўртасидаги оммавий муштлашув билан якунланди.

Жанжал бошланишига боснияликлар ҳужумчиси Эдин Жеко сабаб бўлди. У греклар ҳимоячиси Костас Маноласга ташланди. Бу икки футболчи "Рома"да тўп тепади.

Муштлашув натижасида боснияликлар бош мураббийи ёрдамчиси греклар ярим ҳимоячиси Яннис Янниотаснинг тишини синдирди. Бундан ташқари, Босния терма жамоаси мухлислари футболчиларга турли буюмлар улоқтиришди.

Видеони Телеграм орқали кўчириш: ТЕЛЕГРАМ


TAS-IX эмас



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia