UZ

Сўнгги янгиликлар

09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  0 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  2 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  3 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  7 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  3 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  24 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3

БЎСМлардаги асосий муаммо нимада? Янгиликлар

БЎСМлардаги асосий муаммо нимада?

3 кун деганда Тошкентдаги барча БЎСМларни ўрганиб чиқдим. Биров мажбур қилмади, ўзим.

Чунки бу тизимни йўлга қўйиб юбормагунча ЖЧлар армон бўлиб қолишини яхши биламан ва нега Ўзбекистон терма жамоалари тузукроқ натижа кўрсатмаслигига яна бир бор амин бўлдим. Тошкентда-ку, 5-6та яхши клуб бор, халқ БЎСМларга қараб қолмаган. Аммо қолган 13та вилоятда бундай деб бўлмайди. У ерларда футболчиларнинг биринчи қадами БЎСМ орқали ташланади.


Ўрганиш натижасидаги энг катта муаммо, бу - маош! Сиз БЎСМларда фаолият олиб боришни истасангиз 970 000 сўм маош олиш имкониятига эгасиз. Бунинг учун сиз 16 кишидан иборат 4та гуруҳ билан ишлашингиз керак. Бу 64 киши деган. Агар сиз ярим ставка ишлайман десангиз, марҳамат, маошингиз 480-500 000 сўм атрофида ва Сиз бор йўғи 2та гуруҳ билан ишлайсиз. 32 нафар бола. Агар бу сумма кам, мен кўпроқ маош олай десангиз, буни ҳам йўли бор. 1.600 000 - 1.700 000 сўм атрофида маош оласиз (шунда ҳам, анави акахон айтган 2.500 000 сўмга етмаяпти) фақат бунинг учун сиз, марҳамат 6та гуруҳ билан ишлашингиз керак. Ана холос.... 2та гуруҳ майли, 4та гуруҳ чидаб бўлмайди, аммо 6та гуруҳчи???


Иккинчи муаммо: Аксар БЎСМларда спортга алоқаси йўқ одамлар ишлайди.

Учинчи муаммо: Футболда «нодбавка» олиш имкони йўқлиги сабаб, 90% ҳолатдаги асосий эътибор якка кураш, гимнастика, енгил атлетика ва оғир атлетикага қаратилади.

Тўртинчи муаммо: Ҳамма ерда ҳам майдонлар яхши ҳолатда эмас. Баъзиларида майдонни ўзи йўқ.


Қисқаси, БЎСМларда молия масаласини тўғрилаб олмас эканмиз, Ўзбекистон ЖЧга чиқ-май-ди! Чиқса ҳам, бир маротаба, адашиб қолмаса. 48та жамоа иштирок этадиган ЖЧга чиқиш осон бўлиши мумкин. Лекин 48талик ЖЧни гуруҳида қолиб кетмаслик учун ҳам ишни тўғирлаб олиш керак.


@Nadirkhuja


Ҳозир билишим бўйича, ЎФА ва Спорт вазирлиги шунга яқин таклифни ҳукумат учун тайёрлаяпти. Шерматов келгач ўқитувчиларнинг маоши нисбатан ошди. Институт ва Университетларда ҳам. Шифокорларнинг ҳам маошида ўзгариш бўлди. Демак, ҳар бир соҳа ўзи учун, ўзи курашмаса, биров келиб мана сенга деб пул бериб қўймайди.


Яна карантин эълон қилинди. 1 ҳафта, ҳаёлни бир ерга тўплаб, Тошкент мисолида лойиҳани қоғозга тушираман, агар раҳбариятга маъқул келса, буни Республика бўйлаб қўллаймиз. Лойиҳам 5та нусхада, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Президенти - Абдусалом Азизов, Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, ЎФА Вице-президенти ва вазирнинг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Тошкент спорт бошқармаси бошлиғи Акрамхўжа Шадиходжаевга тақдим қилинади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика