"Боруссия" "Зальцбург" ҳужумчиси Адейеми билан беш йиллик шартнома бўйича келишувга эришди

Alisher
12 фев 2022, 13:53
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси "Зальцбург" ҳужумчиси Карим Адейеми билан беш йиллик шартнома бўйича келишувга эришди.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, барча нарса бўйича ҳали келишувга эришилмади, аммо немис клуби 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолаш устида ишламоқда.

Форварднинг "Зальцбург" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Адейеми 2021/22 йилги мавсум барча мусобақаларда Австрия жамоаси сафида 29та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano