"Боруссия" Пулишичнинг нархини "Барселона" ва "Реал"га маълум қилди

Mirjalol Normatov
29 июл 2018, 00:14
Дортмунднинг "Боруссия"си ярим ҳимоячи Кристиан Пулишични сотиб юборишга қарши эмас.

"Sport1" хабарига кўра, Германия жамоаси футболчини 70 млн евродан камига сотмайди. Футболчининг ўзи ҳам яқиндагина шартномани узайтиришни истамади ва жамоасини ўзгартиришга қарши эмас. Унинг амалдаги келишуви 2 йилдан кейин ўз якунига етади. Унинг хизматларига "Барселона" ва "Реал" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.

Ўтган мавсумда 19 ёшли футболчи "Боруссия" таркибида 42 учрашувда қатнашди ва 5 гол уриб, 7 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport1

Сўнгги янгиликлар

Барча ›