

Қайд этилишича, Пако “Боруссия” билан 2023 йилгача мўлжалланган янги шартнома борасида келишувга эришиб бўлган. Испаниялик футболчи мавсум охиригача “Барселона”дан ижарага олинганди. Энди немис клуби келишувга кўра мавсум сўнгида Пакони 23 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олади.
Маълумот учун, ҳужумчи дортмундликлар сафида 4 ўйинда 7 та гол уришга эришди.



