Боруц "Саутгемптон"ни тарк этади

Omonjon To`xtamirzayev
22 авг 2014, 22:31
"Саутгемптон" бош мураббийи Роналд Куманнинг тасдиқлашича, Фрейзер Форстер харидидан сўнг жамоа дарвозабони Артур Боруц трансферга қўйилади. Полшалик дарвозабон ҳам жамоани тарк этмоқчи.

"Ҳозир Боруц машғулотларда доимгидек иштирок этмоқда. Мен у билан гаплашдим ва дарвозабон кетмоқчилигини айтди. Бу нормал ҳолат. Трансфер ёпилгунига қадар у жамоамизда бўлмайди. Агар кетмаса, вазият ўзгаради ва биз ҳаммасини ҳал қилиб оламиз. Мен ҳафа эмасман, уни тушунаман, Боруц Полша терма жамоасида ўйнамоқчи. Бунинг учун унга ўйин амалиёти керак бўлади" - дейди Куман.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru