Бонуччи Италия терма жамоасида юбилей ўйинини ўтказди

Aziz Tukhtamuradov
26 мар 2021, 08:22
Ҳимоячи Леонардо Бонуччи Италия терма жамоаси сафида 100-ўйинини ўтказди.

У ушбу "довон"га етиб келган саккизинчи футболчи бўлди. 

Бу борада рекордчи Жанлуижи Буффон ҳисобланади. Дарвозабон Италия терма жамоаси сафида 176 маротаба майдонга тушган. 

Ҳозир фаолият олиб бораётган футболчилардан фақатгина Жоржо Кьеллини Бонуччидан кўпроқ ўйинда ҳаракат қилган - 105 та учрашув. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›