

ESPN нашрининг хабарига кўра, бу трансфер амалга ошишинини португалиялик мураббий Жозе Моуриньо истамоқда. Унинг фикрича, “МЮ”га айнан Златан Ибрагимович ва Уейн Руни сингари ҳужумчилар етишмаяпти.
Қайд этиш керак, “Лос-Анжелес Гелекси” ҳужумчиси Златан 2016 йил ёзидан то 2018 йил март ойигача “манкуниянликлар” таркибида 53 ўйинда ҳаракат қилган ва 29 маротаба рақиб дарвозабонларини ранжитган.
Аввалроқ, 37 ёшли Златанга унинг яна бир собиқ жамоаси (2010-2012 йилларда ўйнаган) “Милан” клубидан ҳам қизиқиш билдирилаётганлиги ОАВ томонидан маълум қилинганди.



