Болбойни йиқитган Нету жазодан қутулиб қолди

Aslanov Jasurbek
16 мар 2026
"Челси" ярим ҳимоячиси Педру Нету Чемпионлар Лигаси доирасидаги ПСЖга қарши ўйинда тўп узатувчи бола (болбой) билан содир бўлган можародан сўнг жиддий жазога тортилмади.

Нима бўлган эди?

Париждаги "Парк-де-Пренс" стадионида ўтган 1/8 финал баҳсида (2:5) мезбонлар устози Луис Энрике болбойга тўпни рақибга бермасликни буюрган. Шундан сўнг Нету боланинг қўлидан тўпни тортиб олиш учун уни итариб юборган ва ўсмир майдонга йиқилган эди.

УЕФАнинг якуний қарори:

Ўйиндан сўнг футболчи болакайдан узр сўраганини ва унга ўз футболкасини совға қилганини айтганди. Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, УЕФА воқеа юзасидан интизомий иш очган бўлса-да, якунда португалиялик вингер спортга хос бўлмаган хулқ-атвори учун фақатгина расмий огоҳлантириш билан қутулиб қолди. Унга нисбатан ҳеч қандай дисквалификация ёки молиявий жарима қўлланилмади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/JacobsBen