Болалар футболи. “Пахтакор” тарбияланувчиларида ғалабалар

Narzulla Saydullayev
9 сен 2014, 14:29
Болалар-ўсмирлар футболи бўйича Тошкент шаҳар чемпионатида навбатдаги тур баҳслари бўлиб ўтди.
“Пахтакор” футбол мактабининг бу мусобақада иштирок этаётган барча ёшдаги гуруҳлари ушбу турни “Бунёдкор-Б” жамоаси вакилларига қарши ўтказиб, бунда “пахтакорчилар” фақат ғалаба қозонишди.

Хусусан “Пахтакор-2003”ни шуғуллантираётган Дмитрий Ан шогирдлари рақиб устидан 3:2 ҳисобида зафар қучган бўлишса, Руфат Акрамхўжаев жамоаси бўлмиш “Пахтакор-2002” ўз рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Станислав Кудряшов бошқараётган “Пахтакор-2001” эса рақибига умуман имконият қолдирмади - 6:0.

Темур Олимхўжаев шогирдлари эса 5:1 ҳисобида зафар қучган бўлишса, Рустам Қурбонбоев жамоаси бу турда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди “пахтакорчилар” навбатдаги турни сафарда “Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчиларига қарши ўтказишади. Ўйинлар 14 сентябрь куни бўлиб ўтади.



20-тур натижалари

“Пахтакор-2003” - “Бунёдкор-Б” (2003) - 3:2

“Пахтакор-2002” - “Бунёдкор-Б” (2002) - 2:0

“Пахтакор-2001” - “Бунёдкор-Б” (2001) - 6:0

“Пахтакор-2000” - “Бунёдкор-Б” (2000) - 5:1

“Пахтакор-1999” - “Бунёдкор-Б” (1999) - 2:0

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›