Бобурбек Йўлдошев: «Рамзий терма жамоадан ўрин олишим менга қўшимча куч бағишлайди»
25 мар 2014 16:10
Янгиликлар
Бобурбек Йўлдошев: «Рамзий терма жамоадан ўрин олишим менга қўшимча куч бағишлайди»
Кеча олий лиганинг 2-туридан ўрин олган «Локомотив» - «Насаф» учрашувида энг яхши футболчилардан бири бўлган ҳимоячи Бобурбек Йўлдошев сhampionat.asia талқини бўйича 2-турнинг энг яхши футболчилари қаторидан жой олди.
Шу муносабат билан клуб матбуот хизмати Бобурбек билан кичик суҳбат қурди.
“Рамзий терма жамоадан жой олиш ёқимли ҳолат, - дея гап бошлади ҳимоячи. Афсуски кеча ғалабани ушлаб қола олмадик. Аммо кейинги учрашувларда мухлисларимизни хурсанд қилишга, бунданда ишончли, чиройли ва ғалабали ўйинлар кўрсатишга жамоадошларим билан ҳаракат қиламиз. Рамзий терма жамоадан жой олганим менга қўшимча куч бағишлайди", деб сўзини якунлади Йўлдошев.
Эслатиб ўтамиз, 1-турда «Локомотив» Ислом Тўхтахўжаев рамзий терма жамоадан жой олган эди.
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар