Бобир Абдихолиқов ва Шароф Муҳитдинов мавсумни "Насаф"да бошлайдими?
27 янв 2024 17:28
Янгиликлар
Бобир Абдихолиқов ва Шароф Муҳитдинов мавсумни "Насаф"да бошлайдими?
"Аждарлар" таркибини бир қатор маҳоратли футболчилар билан кучайтириш баробарида собиқ футболчиларини ҳам ортга қайтармоқда. Шароф Муҳитдинов жамоа билан бирга машғулотларда қатнашмоқда ва назорат ўйинларида майдонга тушмоқда. Яна бир маълумот, Бобир Абдихолиқов ҳам "Насаф"га ўтишга яқин турибди. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров Рўзиқул Бердиев билан боғланди ва бу борада фикр олди.
- Йиғинда қатнашаётган Шароф Муҳитдинов "Насаф"да қоладими?
- Шароф масаласида шуни айтишим мумкинки, "Насаф"да ўйнаш иштиёқи борлигини маълум қилди ва биз буни мамнуният билан қабул қилдик. Шароф талабларимизни яхши билади. Универсал футболчи, дея оламан. Бир нечта позицияда ўйнай олади. Бундай типдаги футболчилар бизга ҳам зарур. Ўйлайманки, мавсум давомида Шароф биз билан бирга бўлади.
- "Насаф" яна бир собиқ футболчиси Бобир Абдихолиқовни ортга қайтариши мумкинлиги ҳақида хабар чиқди...
- Режамизда. Аниқ бўлгач батафсил маълумот берамиз. Даражамизни юқорига олиб чиқдик. Энди янада юқорига қараб юришни истаймиз.
Рўзиқул Бердиев билан батафсил интервьюни тез орада эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар