Блинд таркибга қайтди

Mirjalol Normatov
7 фев 2020, 20:14
"Аякс" ҳимоячиси Дэйли Блинд жамоа таркибига қайтди.

29 ёшли голландиялик футболчи "Утрехт"га қарши ўйин қайдномасига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи охирларида Блинднинг юрагида муаммолари борлиги аниқланганди ва бунга миокардит ташхиси қўйилганди. У ЕЧЛ доирасида "Аякс" - "Валенсия" учрашувида ўзини ёмон ҳис қилганди.

Футболчи тахминан 2 ойга қадар сафга қайтгани унинг касалликка қарши кураши анчагина кучли бўлганини кўрсатади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ajax.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›