Блинд: "Марсьялнинг АПЛдаги биринчи беш ойи муваффақиятли ўтди"

Aslanov Jasurbek
28 янв 2016
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Дейли Блинд жамоадоши Антони Марсьяль ҳақида фикр билдирди.

"Марсьялнинг АПЛдаги биринчи беш ойи муваффақиятли ўтди, у биринчи ўйиндаёқ ўқ узди ва ҳақиқий кашфиётга айланди. Унда ажойиб иқтидор бор, аммо жуда ёш ва биз бу ҳақда унутмаслигимиз керак.

Машғулотлар ва учрашувлар вақтида у қанчалик кучли эканлигини кўриш мумкин. Агар Марсьяль шундай ишлашда давом этса, у буюк тўпурарга айланиши мумкин. Антони тезкор, кучли ва қаршисида нишон кўрса жуда аниқ ҳаракат қилади. У майдон ташқарисида кўп хазиллашади ва инглиз тилини жуда тез ўрганишда давом этяпти" - дейди Блинд.

Олдинроқ француз "Ньюкасл"га қарши баҳсда (3:3) 35,4 км/соат тезликда ҳаракат қилгани аниқланган ва у Премьер-лиганинг энг тезкор ҳужумчиларидан бири деб топилди. Марсьяль жорий мавсумда АПЛнинг 18 учрашувида майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли пас берди. Англия чемпионати турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Manchester United