Бланнинг фикрича, Анри хато қилган

Aslanov Jasurbek
14 ноя 2018, 14:23
Франция терма жамоаси собиқ бош мураббийи Лоран Бланнинг фикрича, Тьерри Анри "Монако"ни бошқаришга рози бўлиб хато қилган.

"Мен "Монако" таклифини қабул қилмаган бўлардим. Клубдаги вазият жуда қалтис. Анрининг бу қарори - хато.

У сўнгги марта Францияда ўйнаганига анча бўлди. Шунга қарамасдан Анри ўзи билан кўплаб ғояларни олиб келган. У ёш, футбол ҳақида кўп маълумотга эга. Бу нарсалар Тьеррига ёрдам бериши мумкин" - дейди Блан.

"Монако" Анри қўл остида Франция чемпионатида 4та учрашув ўтказди ва уларнинг 3тасида мағлуб бўлиб, бир марта дуранг қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror