Блан: "Ибрагимович ва Кавани майдонда бир-бирини тўлдира олади"

Aslanov Jasurbek
26 окт 2015, 15:49
ПСЖ бош мураббийи Лоран Блан "Сент-Этьен"га қарши учрашувдан (4:1) сўнг, ҳужумчилар Златан Ибрагимович ва Эдинсон Кавани ўйинига изоҳ берди.

Ҳужумчилар ўйинда биттадан гол уришди. Швед уругвайлликка голли узатма берди, кейинроқ эса Кавани ҳам шу усулда жавоб қайтарди.

"Ҳужумчиларимиз бир-бирини тўлдира олишини ҳамма кўрди. Уларнинг ўйин сифатлари турлича, аммо бу футболчиларнинг майдонда бўлиши катта аҳамиятга эга.

Иккинчи бўлимда Ди Мария яхши ўйин кўрсатди. Таркибимизда буюк футболчилар бор ва Анхель уларнинг бири" - дейди Блан.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›