UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Де Хеа кетадиганга ўхшамоқда. МЮ унинг ўрнига номзод топди  4 21:34Омадсизликнинг энг олий кўриниши (телеграм видео)  3 21:33"Барселона"нинг асосий трансфер нишони маълум бўлди  0 21:21Карикатура: "Ливерпуль"нинг яна бир футболчиси жароҳат олди  6 21:09Скоулз: "МЮ Лукаку билан чемпион бўла олмайди"  6 20:57Рашидов "Пахтакор"га қарши ўйинда қатнашмайди  6 20:45"Реал" энди бошқа ҳужумчини нишонга олди  6 20:33"Барселона" Суареснинг ўрнига бошқа номзод топиб қўйди  6 20:21Иньеста "Барселона"га қарши ўйнамоқчи  3 20:08"Реал"да 2та "жамоа" юзага келган  23 19:55Марсьяль жамоаси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  2 19:42Азарнинг маоши анчагина ошади  3 19:28МЮда муаммо: "Челси"га қарши ўйиндан олдин 8 йўқотиш бор  11 19:16"Локомотив" футболчилари Марат Бикмаевни 100, 101 ва 102-гол билан "табриклашди" ФОТО  3 19:04Акмал Шораҳмедов: "Ким пиёда юрса, термага бошқа чақирилмаслигини яхши билади"  23

Биринчи лига, “Шарқ”. Ҳакамлар қандай балл олмоқда? Янгиликлар

Биринчи лига, “Шарқ”. Ҳакамлар қандай балл олмоқда?

Олий ва биринчи лигада ҳакамларга қўйилаётган баҳолар қайдномада кўрсатилишни бошлаганидан буён бунга ҳам эътибор қаратган холда, турма-тур рефериларни қандай балл олаётганини ҳукмингизга ҳавола этиб келмоқдамиз.
Қуйида биринчи лиганинг “шарқ” минтақасидан ўрин олган 14-15-тур учрашувларида ишлаган ҳакамларнинг олган баҳоларини кўриб чиқамиз.

8-9 июнь кунлари 14-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Мазкур турдан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Оқ-тепа” баҳси маълум сабабларга кўра, бошқа муддатга қолдирилгани туфайли, 14-турда мухлислар 5та ўйинга гувоҳ бўлди.

Ушбу турда энг юқори балл олган ҳакамлар иккита бўлди. 8,4 балл билан фарғоналик Рустам Толибжонов билан тошкентлик Олим Тўйчибоев бу борада ҳаммани ортда қолдирди. “УзДонгЖу” – “НБУ-Осиё” қарама-қаршилигини бошқариб борган Толибжоновга назоратчи Олег Рубаков ҳар холда ижобий балл қўйди деса бўлади.

Валентин Шашков ҳам “Обод” – “Пахтакор-2” баҳсида Тўйчибоевни ишини яхши баҳолади.

Аксинча 14-турда нисбатан энг паст балл олган ҳакам Равшан Копадзе бўлди. “Чуст-Пахтакор” – “Хотира-79” ўйинини бошқариб борган ҳакамнинг ишини назоратчи Бахтиёр Тоғаев 7,9 баллга баҳолади. Иккинчи бўлим тўхталишлари учун 7 дақиқа вақт қўшиб берган Копадзе мезбонларнинг норозилигига дуч келганидан хабаримиз бор. Чунки “Хотира-79” жамоаси Наманган дербисида 90+2-дақиқада гол уриб ғалабани илиб кетган.   

14-ТУР. ТОЛИБЖОНОВ БИЛАН ТЎЙЧИБОЕВ ЭНГ ЮҚОРИ БАЛЛ ОЛГАН ҲАКАМЛАР

 «УзДонгЖу» – «НБУ-Осиё» – 2:1. 125 томошабин.
Ҳакамлар:
Р. Толибжонов (Фарғона) – 8,4, А. Ўринов (Фарғона) – 8,4, У. Ортиқов (Фарғона) – 8,4, Б. Рўзиматов - 8
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).

«Чуст-Пахтакор» – «Хотира-79» – 0:1. 1314 томошабин.
Ҳакамлар:
Р. Копадзе (Фарғона) – 7,9, Ф. Йўлдошев (Тошкент) – 8,0, А. Шукуруллаев (Тошкент) – 8,0, М. Мажидов - 7
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).

«Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Косонсой» (Косонсой) – 3:2. 58 томошабин.
Ҳакамлар:
А. Мўминов (Тошкент вилояти) – 8,0, Д. Сайлалов (Тошкент) – 8,4, М. Каримов (Тошкент) – 8,4, О. Абдувасилов - 8
Назоратчи: А. Ҳотамов (Тошкент).

«Бунёдкор-2» (Тошкент) – «Истиқлол» (Тошкент) – 1:1. 73 томошабин.
Ҳакамлар
: А. Раҳимов (Андижон) – 8,3 . Ш. Файзиев (Жиззах) – 8,2, Ш. Қаюмов (Жиззах) – 8,2, Д. Досанов - 9
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).

«Обод» (Тошкент) – «Пахтакор-2» (Тошкент) – 1:0. 177 томошабин.
Ҳакамлар:
О. Туйчибоев (Тошкент) – 8,4, С. Еремеев (Тошкент) – 8,2, Р. Лутфулин (Тошкент) – 8,2, Р. Нугманов - 8
Назоратчи: В. Шашков (Тошкент).


15-ТУР. ЭНГ ЮҚОРИ БАЛЛ СЕРАЗЕТДИНОВ БИЛАН АГИШЕВДА

15 июнь куни эса “шарқ” минтақасининг 15-тур ўйинлари ўтказилди. Тақвимга кўра 6та ўйин бўлиб ўтди. Унда ишлаган ҳакамларнинг олган баҳоларига эътибор қаратадиган бўлсак, биринчи лига тоифасидаги ҳакамлар орасида бироз тажрибали бўлган Виктор Серазетдинов билан Вадим Агишев ушбу турда энг юқори балл олган реферилар сифатида қайд этилди.

“Оқ-тепа” – “Локомотив-БФК” (1:0) баҳсини бошқариб борган Агишевга назоратчи Темур Дўстов 8,5 балл қўйган бўлса, “Истиқлол” – “УзДонгЖу” (1:2) учрашувида эса Бахтиёр Тоғаев бош ҳакам Серазетдиновнинг ҳам ишини 8,5 баллга баҳолади.

Кўриб турганингиздек, 14-турда бўлгани каби ушбу турда ҳам энг юқори балл олган ҳакамлар иккитадан бўлди.
Аксинча 15-турда нисбатан энг паст балл олган ҳакам Акмал Раҳимов бўлди. Андижонлик реферига “Пахтакор-2” – “Қўқон-1912” учрашувида назоратчи Олег Рубаков 7,6 балл қўйган.  

«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Чуст-Пахтакор» (Чуст) – 3:3. 52 томошабин.
Ҳакамлар:
Д. Пислегин (Тошкент) – 8,0, З. Абдураҳмонов (Андижон) – 8,4, Х. Зулунов (Андижон) – 8,4, Р. Лутфулин - 9
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).

«Оқ-тепа» (Тошкент) – «Локомотив-БФК» (Тошкент) – 1:0. 411 томошабин.
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент) – 8,5, Ш. Қамаров (Самарқанд) – 7,7, С. Ҳакимов (Самарқанд) – 8,0, Д. Сайлалов - 9
Назоратчи: Т. Дўстов (Бухоро).

«Пахтакор-2» (Тошкент) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 1:4. 57 томошабин.
Ҳакамлар:
А. Раҳимов (Андижон) – 7,6, Э. Турсунов (Наманган) – 7,8, И. Носиров (Наманган) – 8,4, Ф. Ёрмуҳамедов - 8
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).

«Истиқлол» (Тошкент) – «Уз-Донг-Жу» (Андижон) – 1:2. 22 томошабин.
Ҳакамлар
: В. Серазетдинов (Тошкент) – 8,5, Д. Ҳамидов (Қарши) – 8.0, К. Расулов (Қарши) – 8,0, А. Шукуруллаев - 8
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).

«Косонсой» (Косонсой) – «Бунёдкор-2» (Тошкент) – 1:0. 305 томошабин.
Ҳакамлар
: А. Эргашев (Тошкент) – 7,9, А. Сидоров (Тошкент) – 8,0, А. Нажафалиев (Тошкент) – 8,0, Р. Фозилов - 8.
Назоратчи: Р. Қоратоев (Тошкент вилояти).

«Хотира-79» (Уйчи) – «Обод» (Тошкент) – 2:0. 2457 томошабин.
Ҳакамлар
: А. Мўминов (Тошкент вилояти) – 8,2, А. Маражабов (Андижон) – 8,5, К. Абдураимов (Жиззах) – 8,2, М. Мажидов - 9
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозонди Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозонди
Ўзбекистон ҳамда Қатар терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви...  278
Бугун нима бўлади? Бугун нима бўлади?
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши навбатдаги...  73
Ўзбекистон - Қатар. Асосий таркиблар эълон қилинди Ўзбекистон - Қатар. Асосий таркиблар эълон қилинди
Бугун, 16 октябрь куни Тошкент вақти билан 19:00да Ўзбекистон ҳамда...  62
Купер Рашидовни нега терма жамоага чақирмаганини очиқча изоҳлашни истамади - матбуот анжумани (тўлиқ) Купер Рашидовни нега терма жамоага чақирмаганини очиқча изоҳлашни истамади - матбуот анжумани (тўлиқ)
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Қатарга қарши ўйиндан олдинги...  53
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг