UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

Биринчи лига. 9-тур статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. 9-тур статистикаси

23 сентябрь, душанба куни биринчи лиганинг иккинчи босқич, иккинчи давра ўйинларига старт берилди.

Режага кўра, мазкур турда 8та эмас, балки 7та ўйин бўлиб ўтди. Боиси моддий қийинчиликларга дуч келган Нукуснинг “Орол” жамоаси шу куни водйига, Чустга сафар уюштира олмади.  Шу тариқа “Чуст-Пахтакор”га техник ғалаба ёзилди ва жамоа ҳисобига ўз ўзидан уч очко қўшиб қўйилди. “Орол”га эса аксинча.

МЕЗБОНЛАР ЮТҚАЗМАГАН ТУР

Юқорида айтиб ўтганимиздек, 9-турда жами 7та баҳс ўтказилди. Айтиш керакки, мазкур турда мезбонларни мағлубият учун меҳмон жамоаларга насиб этмади.

«Истиқлол» – «Шердор» 0:0.

Камол Жўнашев бош мураббийлигидаги “Истиқлол” ушбу турда ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Агарда Ғуломҳайдар Ғуломов 11 метрлик зарбани аниқ бажара олганда. Ушбу қайд этилган дурангдан сўнг, ҳар иккала жамоанинг очколари сони тенглашди.

«НБУ-Осиё» – «Аланга» 3:0.

Иккинчи босқични кетма-кет мағлубият билан бошлаган “банкирлар” ўзига келмоқда чоғи. “Аланга” мезбонлар учун шу куни у қадар жиддий рақиб эмасди. Сабаби ушбу жамоаларнинг Косонда кечган дастлабки ўйинида дуранг қайд этилганди. Шу боис тошкентликлар ўйинни ҳотиржам бошлади ва биринчи бўлимнинг ўзидаёқ рақиб даврозасини икки бор нишонга олби, танаффусга ҳотиржам йўл олди. Иккинчи таймда ҳам Мухтор Қурбонов шогирдлари яна битта тўп киритиб, масалани узил-кесил ҳал қилди.

 

«Пахтакор-2» – «Зарафшон-НЦЗ» 4:1.

Илҳом Мўминжонов бошқарувидаги ёш “шерлар” ҳам биринчи лигада бошқаларга нисбатан анча ёш бўлсада, рақибларига осонликча таслим бўлмоқчи эмас. Буни улар душанба куни “Зарафшон-НЦЗ”га қарши кечган баҳсда исботлади. Учрашувда ташаббусни тўлалигича ўз қўлига олишга эришган “пахтакорчилар”, турнир жадвалида 3-ўринда кетаётган жамоани йирик ҳисобда мағлубиятга учратгани таҳсинга лойиқдир!

«Оқ-тепа» – «Регистон» – 4:1.

Мазкур учрашувда аввалига “Регистон” ғалаба қозонаётганди. Самарқандликларнинг тўпурарига айланиб бораётган Дилшод Жабборов 5-дақиқадаёқ рақиб дарвозасини ишғол этганди. Лекин танаффус пайтида йўл қўйилган хатолардан керакли хулосаларга келган майдон эгалари ғалабани ўз томонларига оғдира олишди. Эътиборлиси “Оқ-тепа” футболчилари 8 дақиқа ичида 3та гол урди! Шу тариқа Александр Токов шогирдлари иродали ғалабага эришди.

 

«Андижон» – «Спартак» 3:1.

Турнинг марказий ўйинларидан бири сифатида эътироф этилган учрашувда, майдон эгалари тўлиқ ташаббусга эришган холда ғалаба қозонди. Аслида ҳам “бургутлар” бу баҳсда фаворит эди. Чунки андижонликлар ўз майдонида рақибига осонликча очко улашадиган жамоа эмас. Боз устига шу куни лига дебютанти бўлмиш “Спартак”ни водийдан ғалаба билан қайтиши қийин эди.

«Қўқон-1912»  – «Машъал» 1:1.

Бу жамоаларнинг аввалги турдаги қарама-қаршилигида муборакликларнинг қўли баланд келган эди. Бу сафар эса жанговор дуранг қайд этилди. Шу куни биринчи бўлиб ҳисобни очган қўқонликлар, ўз ҳисобига уч очко ёзиб қўйиши ҳам ҳеч гап эмасди. Аммо “Машъал” ҳам сафардан қуруқ қайтишни истамади ва биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисобни тенглаштиришга эришди.


«Косонсой» – «Хоразм» 1:0.

Бу ўйинда ҳам мезбонларни мағлубиятга учратиш меҳмон жамоага насиб этмади. Учрашувнинг 57-дақиқасида Муқимжон Тошматов томонидан киритилган гол, косонсойликларга уч очко келтирди.

 

20ТА ГОЛ. 2ТА ПЕНАЛЬТИ. 1ТА ХЕТ-ТРИК

Ўтказилган жами 7та ўйинда 20та гол қайд этилди. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 2,85..тадан гол демакдир!

Қайд этилган голларнинг 7таси биринчи бўлимда киритилган бўлса, қолган 13таси иккинчи бўлимда урилган.

Ушбу голларнинг 16таси мезбонлар ҳисобига ёзилди. Қолган 4тасини эса меҳмон жамоалар киритишган.


Турнинг энг тезкор голи, 5-дақиқага тўғри келди. “Регистон” аъзоси Дилшод Жабборов ушбу дақиқада жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Турнинг энг сўнгги голи эса 78-дақиқага тўғри келди. Эътиборлиси бу дақиқада иккита футболчи гол уришга эришди. “Оқ-тепа” ярим ҳимоячиси Никита Павленко ва “Пахтакор-2” ҳужумчиси Жасур Ҳакимов 78-дақиқада гол уриб, жамоасини ғалабасини таъминлашга эришди.

9-турдаги ўйинларни бошқариб борган ҳакамлар атига икки ўйинда биттадан пенальти белгилашга қарор қилди. Аввалига “Машъал” дарвозаси томон белгиланган 11 метрлик жарима тўпини “Қўқон-1912” ҳимоячиси Азиз Мадалиев аниқ бажарган бўлса, кейинчалик иккинчи бўлимда “Истиқлол” футболчиси Ғуломҳайдар Ғуломов “Шердор” дарвозасини аниқ нишонга ола билмади.

Шунингдек ортда қолган турда биргина Жасур Ҳакимовнинг ўзи 1тадан ортиқ гол урган футболчи бўлди.  “Пахтакор-2”нинг асосий ҳужумчиларидан бири бўлган Ҳакимов “Зарафшон-НЦЗ” дарвозабонини нақд уч маротаба ранжитди!

29ТА САРИҚ ВА 3ТА ҚИЗИЛ КАРТОЧКА

9-турнинг бўлиб ўтган 7та баҳсида ҳакамлар футболчиларга қарата жами 29та сариқ карточка кўрсатди. Шундан 15таси мезбон жамоа ўйинчиларига кўрсатилган бўлса, қолган 14таси меҳмонлар ҳисобига ёзилди. Учрашувларнинг биринчи бўлимида 11та сариқ карточка кўрсатилди. Иккинчи таймда сариқлар сони 18тани ташкил этди.

Ушбу турда энг сариқ карточка билан сийланган жамоа “Оқ-тепа” бўлди, 4та! “Косонсой”, “Қўқон-1912”, “НБУ-Осиё”, Регистон” ҳамда “Зарафшон-НЦЗ” жамоаларидан биттадан футболчига сарик кўрсатилган.

Қўполликларга бой бўлган ўйин деб “Андижон” – “Спартак”ни кўрсатиш мумкин. Сабаби учрашув бош ҳаками Ҳасан Рўзиев ушбу баҳсда футболчиларга жами 5та сариқ ва 2та қизил карточка кўрсатди!

Қизил қарточкалар ҳақида тўхталадиган бўлсак, “Андижон” футболчиси Дилмурод Маҳмудов ва “Спартак” ҳимоячиси Шуҳрат Мусаев учрашувдаги иккинчи сариқ карточкани олиб, ўз-ўзидан майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди. “Зарафшон-НЦЗ” аъзоси Азиз Рўзиқуловга эса бош ҳакам тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди.

8442 НАФАР ТОМОШАБИН

Учрашув назоратчи ҳакамлари мухлислар ташрифини қанчалик кўпайтириб ёзмасин, барибир бу борада ҳар бир кишининг ўз фикри ва қараши мавжуд. Бу масалага ортиқа тўхталмоқчи эмасмиз. Чунки бундан фойда чиқиши мушкул. Агарда наф бўлганида, бу вақтга қадар стадионларимиз тўлган бўлар эди.

Дарвоқе, 9-турга жами 8442та томошабин ташрифи қайд этилган.  Бу ҳар бир баҳсга 1206тадан мухлис демакдир.

Энг кам ишқибоз “НБУ-Осиё” - “Аланга” баҳсида кузатилди, 32та!

Энг кўп томошабин кирган ўйин эса “Қўқон-1912” – “Машъал” бўлди, 5101 та фанат!

Томошабинлар меҳри кимда қандай?  

«Истиқлол» – «Шердор» 0:0. 151 томошабин.
«НБУ-Осиё»  – «Аланга» 3:0. 32 томошабин.
«Пахтакор-2» – «Зарафшон-ПФК» 4:1. 75 томошабин.
«Оқтепа» – «Регистон» 4:1. 52 томошабин.
«Андижон» – «Спартак» 3:1. 2214 томошабин.
«Қўқон-1912» – «Машъал» 1:1. 5101 томошабин.
«Косонсой» – «Хоразм» 1:0. 817 томошабин.

 

ИККИНЧИ БОСҚИЧ 9-ТУРДАН КЕЙИНГИ ВАЗИЯТ

1

МАШЪАЛ (Муборак)

23

18

3

2

58-13

57

2

АНДИЖОН (Андижон)

23

18

2

3

59-18

56

3

ЗАРАФШОН-ПФК (Навоий)

23

13

4

6

39-29

43

4

ҚЎҚОН-1912 (Қўқон)

23

13

4

6

33-23

43

5

СПАРТАК (Бухоро)

23

11

3

9

40-31

36

6

НБУ-Осиё (Тошкент)

23

10

3

10

30-29

33

7

ЧУСТ-ПАХТАКОР (Чуст)

22

10

3

9

30-32

33

8

ОҚТЕПА (Тошкент)

23

9

5

9

34-37

32

9

ХОРАЗМ (Урганч)

23

9

4

10

29-27

31

10

ИСТИҚЛОЛ (Тошкент)

23

7

6

10

24-33

27

11

ШЕРДОР (Самарқанд)

23

8

3

12

26-37

27

12

РЕГИСТОН (Самарқанд)

23

8

3

12

23-44

27

13

КОСОНСОЙ (Косонсой)

23

7

4

12

23-36

25

14

ПАХТАКОР-2 (Тошкент)

23

6

2

15

25-46

20

15

АЛАНГА (Косон)

23

5

2

16

21-43

17

16

ОРОЛ (Нукус)

22

4

3

15

23-39

15

Тўпурарлар: Фирдавс Асадов («Спартак») – 19, Зоҳир Қўзибоев («Машъал») - 15, Низом Норов («Чуст-Пахтакор»), Мурод Бобожонов («Хоразм») - 14, Лочин Солиев («Андижон»), Жамшид Ҳасанов («Машъал»), Хусниддин Ғофуров («НБУ-Осиё») – 13.

БУГУН УЧРАШАДИЛАР

 

10-турнинг марказий ўйини сўзсиз, Андижонда бўлиб ўтади. “Андижон” – “Машъал” бу сафар водийда ўзаро ҳисоб китоб қилади. Бу жамоаларнинг Муборакда кечган баҳсида 2:1 ҳисобида воҳаликларнинг қўли баланд келганди. Кўрамиз, бу сафар қандай натижа қайд этилар экан.

Шунингдек ўтган турда Чустга бора олмаган “Орол” бу гал “Косонсой” билан ўйнаш учун, сафарга чиқгани ҳақида маълумотлар бор. Кўрамиз, воқеалар ривожи қандай тус олар экан. 

 

10-тур. 26 сентябрь (пайшанба)
 «Истиқлол» - «Аланга»
 «НБУ-Осиё» - «Шердор»
 «Пахтакор-2» - «Регистон»
 «Оқ-тепа» - «Зарафшон-НЦЗ»
 «Андижон» - «Машъал»
 «Қўқон-1912» - «Спартак»
 «Косонсой» - «Орол»
 «Чуст-Пахтакор» - «Хоразм»

 Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика