UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  4 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  4 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  9 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  16

Биринчи лига. 5-тур статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. 5-тур статистикаси

Маълум муддатлик танаффусдан сўнг, биринчи лига клублари ҳам мусобақадаги иштирокини давом эттиришди.
Маълумки, сешанба куни иккинчи босқичнинг 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатимизга кўра, унда қайд этилган натижа ва статистик маълумотлар билан сизларни таништириб ўтамиз.

“НБУ-ОСИЁ”ГА НИМА БЎЛЯПТИ ЁХУД “ҒАРБ” КЛУБЛАРИНИНГ ЯҚҚОЛ УСТУНЛИГИ
5-турнинг умумий 8та ўйини бир кунда ўтказилди. Унда қайд этилган натижалар билан танишиб шунга амин бўлдикки, “ғарб” минтақасидаги жамоалар яққол устунликка эришган. Боиси ушбу турда пойтахт ва водийга сафар уюштирган “Ғарб” минтақаси вакиллари сафардан ижобий натижа билан қайтишга эришди. Бошқача айтганда, меҳмондан бешта жамоа ғалаба билан қайтган бўлса, яна бир клуб дуранг қайд этди. “Истиқлол” ва “Андижон” ўз майдонида ғалаба қозонган жамоалар бўлишди.

«Истиқлол» – «Орол» 2:1.
Очиғини айтганда, “Истиқлол” бу ўйинда яққол фаворит эди. Чунки Неъматулла Қутибаев бошчилигидаги “Орол” бугунги кунда сафардан очко олиб қайтадиган даражада эмас. Бунга аввало жамоада молиявий имкониятлар барқарор эмаслигини сабаб сифатида кўрсатиш мумкин. Нукусликлар бундан олдинги икки сафар ўйинига аранг, етиб борганини ҳам унутмаслик керак. Аммо “Орол” сешанба куни “Истиқлол”га осонликча таслим бўлмади. Сабаби ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни нукусликлар очишга эришганди. Аммо улар кўп ўтмай, ғалаба тугул, тайёр дурангни ҳам қўлдан чиқарди. Аламли мағлубият Қутибоев шогирдларини кейинги ўйинларда сергак тортишига хизмат қилса ажаб эмас.

«НБУ-Осиё» – «Хоразм» 0:1.
Чемпионатнинг биринчи босқичида етакчиларга ҳақиқий бош оғриқ бўла олган “НБУ-Осиё” шу тарзда ўзгариб кетдики, хатто иккинчи босқичда бу жамоани таниб бўлмаяпти. Клубнинг охирги бешта учрашувидан сўнг, ҳисобида умуман очко йўқлигини яна қандай тушуниш мумкин?! “Банкирлар” мазкур турда ҳам яна ўз майдонида рақибига очко улашиб юборди. Учрашувнинг 66-дақиқасида Қадамбой Нурметов томонидан аниқ амалга оширилган пенальти эвазига “Хоразм” ўз ҳисобига уч очко ёздириб қўйди.

«Пахтакор-2» – «Аланга» 1:5.
“НБУ-Осиё” каби охирги тўртта ўйинни боши эгик холатда тарк этган “Аланга” ниҳоят 22 кунлик омадсиз юришига чек қўйди. Афтидан жамоа футболчилари мукофот пулларини соғиниб қолишган шекилли, улар “Пахтакор-2” билан ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ учрашув тақдирини ҳал этиб қўйди.

«Оқ-тепа» – «Шердор» 1:2.
“Оқ-тепа”ни кўпчилик олий лига вакили “Металлург”га қиёслайди. Шундай деб ўйлайдиганлар, қайсидир маънода ҳақ. Боиси “Оқ-тепа” ҳам ўзи иштирок этадиган чемпионатда кўп бор кутилмаган натижалар қайд этиб, доимо мухлислар эътиборини тортади. Ўз майдонида биринчи лиганинг етакчилари бўлмиш “Машъал” ва “Андижон”ни мағлубиятга учратишни уддасидан чиққан жамоани сешанба оқшомида “Шердор”га имкониятни бой беришини ким ҳам ўйлабди дейсиз. Тўғри, самарқанд жамоасининг сафарда ғалаба қайд этиши борасида таҳминлар бўлганди, аммо барибир “Оқ-тепа” ўйинда фаворит эди. Бу жамоа учрашувда биринчи ҳисобни очган бўлишига қарамай, ғалабани ўйин сўнггига қадар ушлаб қола билмади.  

«Андижон» – «Регистон» 4:0.
Бу ўйинда “Андижон”нинг қўли баланд келишини кўпчилик таҳмин қилганди. Аммо унинг қаршисидаги “Регистон”нинг ҳам охирги турларда қайд этган натижалари мақтагулик даражада эди. Шу боис ўйиннни қизиқарли кечиши кутилганди. Меҳмонлар сафардан очко билан қайтиш учун ҳар қанча ҳаракат қилишмасин, бирибир “бургутлар” ҳар икки таймда иккитадан гол уриб, бунга йўл қўймади.

«Қўқон-1912» – «Зарафшон-НЦЗ» 1:1.
Ушбу ўйин натижаси кўплаб шубҳа ва эътирозларни юзага келтирди. Чунки қўқонликлар томонидан 90+4-дақиқасида киритилган гол, табиийки “Зарафшон-НЦЗ” вакилларини қониқтирмади. Ўйинни бевосита стадионда кўрмаганиз сабабли ҳам бунга ортиқча ва шошилинч хулоса бера олмаймиз. Энг маъқули, яқин орада ПФЛнинг бу борадаги қарорини кутиб қоламиз.

«Косонсой» – «Машъал» 1:4.
Баҳснинг биринчи бўлимидаёқ “Машъал” футболчилари томонидан рақиб дарвозасига нақд учта тўп киритилгани, устунлик қайси жамоада бўлганлигини яққол кўрсатиб турибди. Дарҳақиқат, муборакликларнинг ғалабасига шубҳа йўқ эди. Шунинг учун ҳам “Косонсой” мухлислари футболчилардан мўжиза кутишганди.

«Чуст-Пахтакор» - «Спартак» 0:3.
Усмон Тошев бошчилигидаги “Спартак” тезликни оширмоқда. Жамоа сешанба куни Чустда меҳмон бўлди ва ўйининг биринчи таймидаёқ рақиб дарвозасига учта тўп киритиб, беллашув тақдирини ҳал этиб қўйди. “Чуст-Пахтакор”га эса энди 6-турда ҳам осон бўлмаслиги аниқ. Чунки жамоанинг қаршисида бу сафар “Машъал” гавдаланади.

27ТА ГОЛ. 7ТА ПЕНАЛЬТИ. 2ТА ДУБЛЬ. 1ТА ХЕТ-ТРИК.
Ортда қолган турда жами 27та гол қайд этилди. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 3,375 дан гол демакдир. Учрашувларнинг биринчи бўлимида, 13та гол кузатилди. Иккинчи таймда эса мухлислар яна 14та голга гувоҳ бўлишди.

Ушбу турда энг кўп голни “Аланга” футболчилари киритишди. “Пахтакор-2”га қарши сафарда кечган баҳсда косонликлар рақиб дарвозасига нақд 5та тўп киритишди!

Турнинг энг текзор голи 5-дақиқага тўғри келди. Эътиборлиси бу вақтда иккита футболчи рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган. “Спартак”нинг тиниб-тинчимас ҳужумчиси Фирдавс Асадов “Чуст-Пахтакор” билан ўйинда, тезкор гол киритиб, ҳисобни очишга эришган бўлса, “Аланга” ярим ҳимоячиси Адҳам Нормуҳаммедов “Пахтакор-2” билан ўйиннинг худди шу вақтида гол киритишга эришди.

Турнинг энг сўнгги голи эса 90+4-дақиқага тўғри келди. Бунга “Қўқон-1912” етакчиси Али Юлдшаев муаллифлик қилди. Эътиборлиси ушбу гол қўқонликларга бир очко келтирди!

5-турдаги бўлиб ўтган 8та ўйинда ҳакамлар жамоалар дарвозаси томон жами 7та пенальти белгилашга қарор қилди. Ундан 5таси аниқ амалга оширилди, қолган яна 2таси эса ноаниқ тепилди. Нуқтадан адашмаганлар: Қадамбой Нурметов (“Хоразм”), Ғуломҳайдар Ғуломов (“Истиқлол”), Ислом Сейтназаров (“Орол”), Муҳсин Убайдуллаев (“Пахтакор-2”), Сардор Соибов (“Андижон”) бўлди. Бу борада Даврон Исоқов (“Косонсой”) ва Акмал Жўрабоев (“Андижон”)га совуққонлик етишмади.

Шунингдек ушбу турда иккита футболчи дубль қайд этди. Булар “Спартак”нинг иқтидорли ҳужумчиси Фирдавс Асадов ва “Аланга” аъзоси Адҳам Нормуҳаммедовдир. Қизиғи, бу икки футболчи ўйиндаги биринчи голини, бир хил вақтда, яъни 5-дақиқада уришган!

“Машъал”нинг бўйдор ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоев 5-турда учта тўп киритган ягона футболчи бўлди!

41ТА САРИҚ ВА 2ТА ҚИЗИЛ КАРТОЧКА!
Мазкур тур ўйинлари қўполликдан холи бўлмагани билан ҳам ёдда қолди. Чунки учрашув қайдномаларида келтирилган фактларга кўз югуртириб шуни билиш мумкинки, 5-турнинг умумий 8та ўйинида 41та сариқ карточка кузатилди. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 5,125тадан сариқ демакдир!

Ҳакамлар учрашувларнинг биринчи бўлимида футболчиларни жами 15та сариқ карточка билан сийлашган бўлса, иккинчи бўлимда қўполликлар янада кўп бўлди шекилли, 26та сариқ қайд этилган.

“Истиқлол” – “Орол” баҳси қўполликларга бой тарзда кечгани билан тарихда қолди. Бу ўйинни бошқариб борган тошкентлик ҳакам Дмитрий Пислегин мезбонларнинг 4та, меҳмонларнинг эса 5та футболчисини сариқ карточка билан жазолади.

Энг интизомли жамоа деб бу галги турда ҳам сариқ карточка олмаган “Машъал”ни кўрсатиш мумкин. Муборакликлар чемпионатда пешқадамлик қилиш баробарида интизомли ўйин кўрсатиш бўйича ҳам бу борада бошқаларга ўрнак бўлаётгани таҳсинга лойиқ.

Ушбу турда иккита футболчининг ҳатти-ҳаракати қизил карточкага лойиқ кўрилди. “Косонсой” ҳимоячиси Азиз Маткаримов бош ҳакам Игорь Худойдотов томонидан биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита сариқ карточка олиб, майдондан четлатилган бўлса, “Регистон” футболчиси Фарруҳ Давронов “Андижон”га қарши кечган баҳсда бош ҳакам томонидан тўғридан-тўғри қизилга лойиқ кўрилди! Энди бу жамоалар кейинги баҳсда жамоаларига ёрдам бера олмайди.

ҲАР БИР БАҲСГА 682,25ТАДАН МУХЛИС!
Томошабинлар ташрифи борасида “Шарқ” минтақаси вакиллари мақтана олмайди. Айниқса Тошкент жамоаларида мухлислар ташрифи бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб турибди. Хусусан ушбу турда пойтахтда бешта ўйин ўтказилди. Ўзи шундоқ ҳам Тошкентда ишқибозларнинг стадионга келиши камайиб кетган бир пайтда, биринчи лиганинг тўртта ўйини бир кунда пойтахтдаги стадионларда ўтишини қандай тушуниш мумкин?! ПФЛ йил бошида шуларни ҳам ўйлаб кўрганмикин?! Ёки ҳаммаси расмиятчилик учунми?! Билмадик! Эътибор беринг, Тошкентдаги тўртта ўйиндаги умумий мухлислар сони 356тани ташкил этди (!!!). Бу ҳар бир ўйинга ўртача 89тадан томошабин кирганини англатади.

Бу борада энг яхши кўрсаткич, ҳамон “Қўқон-1912”да! Жамоанинг сешанба кунги ўйинига 2805та мухлис ташриф буюрган. Буни ҳам аслида жуда зўр натижа дейиш қийин. Лекин биринчи лигада ҳозирги шароитда ушбу кўрсаткич энг зўри бўлиб турибди.

Мухлислар ташрифи кимда қандай?
«Истиқлол» – «Орол». Тошкент. 103 томошабин.
«НБУ-Осиё» – «Хоразм». Тошкент. 102 томошабин.
«Пахтакор-2» – «Аланга». Тошкент. 56 томошабин.
«Оқтепа» – «Шердор». Тошкент. 95 томошабин.
«Андижон» – «Регистон». Андижон. 775 томошабин.
«Қўқон-1912» – «Зарафшон-НЦЗ». Қўқон. 2805 томошабин.
«Косонсой» – «Машъал». Косонсой. 97 томошабин.
«Чуст-Пахтакор» - «Спартак». Чуст. 1425 томошабин.

6-ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
6 сентябрь (жума)

«Истиқлол» – «Хоразм»
«НБУ-Осиё» – «Орол»
«Пахтакор-2» – «Шердор»
«Оқ-тепа» – «Аланга»
«Андижон» – «Зарафшон-НЦЗ»
«Қўқон-1912» – «Регистон»
«Косонсой» – «Спартак»
«Чуст-Пахтакор» - «Машъал»
 
Исломбек Рустамбеков тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика