UZ

Сўнгги янгиликлар

10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  0 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  4 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  7 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  13 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  2 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  32 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  50 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0

Биринчи лига. 5-тур олдидан Янгиликлар

Биринчи лига. 5-тур олдидан

Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқичидан ўрин олган 5-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Бу турдаги ҳамма учрашувлар шу куннинг ўзидаёқ ўтказилади. Аксарият баҳсларнинг қизиқарли кечиши кутилмоқда. Биз эса одатга кўра жуфтликларнинг ҳар бирига алоҳида тўхталиб имкониятларни чамалаб кўрамиз.

«ИСТИҚЛОЛ» – «ОРОЛ»
Имкониятлар – 70:30

Тошкентнинг “Истиқлол” жамоаси дастлабки икки турни ўз майдонида ўтказиб, ғалаба қозонди. Кейин пойтахтликлар сафардаги иккита баҳсда мағлубиятга учрашди. “Орол” эса кетма-кет учта ўйинда мағлубиятга учраб, фақат охирги беллашувда дуранг қайд этди. Шундай экан, бу турда “Орол” бор имкониятдан тўлиқ фойдаланишга ҳаракат қилиши аниқ. “Истиқлол” эса ўз майдонида яхши ўйин намойиш этишини инобатга олсак, мазкур беллашувда пойтахтликларнинг имконияти юқори баҳоланмоқда.

«НБУ-ОСИЁ» – «ХОРАЗМ»
Имкониятлар – 50:50

“НБУ-Осиё” иккинчи босқичнинг дастлабки тўртта ўйинида имкониятни бой берди. Шу боис “банкчилар”нинг ҳозирги ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. “Хоразм” эса охирги икки учрашувни ғалаба билан якунлади ва уларнинг кайфияти жойида. Аммо Тошкентдаги баҳс урганчликлар учун осон кечмаслиги аниқ, шу боис ҳам бу ўйинда имкониятларни тенг дея баҳоладик.

«ПАХТАКОР-2» – «АЛАНГА»
Имкониятлар – 50:50

Айни пайтда ҳар иккала жамоанинг аҳволи ҳавас қилгудек даражада эмас. “Пахтакор-2” тўртта ўйиндан учтасида имкониятни бой бериб, фақат бир марта ғалаба қозонган бўлса, “Аланга” барча тўрт учрашувда мағлубиятга учради. Лекин бир нарсани унутмаслик лозим, ҳозирда ҳар икки жамоа ўз олдига ёшларни тарбиялаш мақсадини қўйган. Хусусан “Пахтакор-2” “Пахтакор” учун, “Аланга” эса “Машъал” учун ўйинчи тарбиялаб бериш билан шуғулланмоқда.

«ОҚТЕПА» – «ШЕРДОР»
Имкониятлар – 80:20

“Оқтепа” уй жамоаси эканлиги кўпчиликка маълум. Бу жамоа уйда исталган рақибни мағлубиятга учратиши мумкин. “Шердор” иккинчи босқич бошланганидан бери на уйда, на сафарда умуман ғалаба қозона олмади. “Шердор” ҳам худди “Аланга” ва “НБУ-Осиё” каби барча тўртта ўйинни мағлубият билан якунлади. Агар самарқандликлар бугун дуранг ўйнашса ёки ғалаба қозонишса, бу чинакам сенсация бўлиши шубҳасиз.

«АНДИЖОН» – «РЕГИСТОН»
Имкониятлар - 60:40

“Андижон” олий лигага чиқиш учун ҳаракат қилмоқда. “Регистон”нинг мақсади эса келаси йил ҳам биринчи лигада иштирок этиш. Аммо шунга қарамай, жамоа охирги учта ўйинни ғалаба билан якунлади. “Андижон” эса иккинчи босқич бошланганидан бери барча тўрт учрашувда ғалаба қозонган ягона жамоа бўлиб турибди. Шунга қарамай, бу баҳсда майдон эгаларининг имконияти юқори бўлса керак.

«ҚЎҚОН-1912» – «ЗАРАФШОН-ПФК»
Имкониятлар – 50:50

Бу ўйинда жамоаларнинг ғалабага бўлган имконияти тенг кўринмоқда. Чунки “Қўқон-1912” ҳам, “Зарафшон” ҳам савия жиҳатдан бир-бирига яқин жамоалар ҳисобланади. Албатта, “Қўқон-1912”нинг ўз уйида тўп суриши Тоҳир Кападзе шогирдларига устунлик бериши турган гап, аммо навоийликлар ҳам анойилардан эмас. “Зарафшон” сафарда ҳам ўзини кўрсата оладиган жамоалар сирасига киради.

«КОСОНСОЙ» – «МАШЪАЛ»
Имкониятлар – 30:70

Шубҳасиз, “Машъал” бу жуфтликнинг фаворити. “Машъал”нинг мақсади аниқ: имкон қадар тезроқ олий лига йўлланмасини қўлга киритиш. “Косонсой” эса ўз олдига катта вазифаларни қўймайди. “Косонсой” дастлабки икки турни ўз майдонида ўтказиб, ҳар иккаласини ғалаба билан якунлади. “Машъал” эса хоҳ сафарда, хоҳ уйда бўлсин бир хил даражада ўйин кўрсатади. Шунга қарамай, муборакликларга қаршилик кўрсатиш “Косонсой” учун осон бўлмайди.
 
«ЧУСТ-ПАХТАКОР» – «СПАРТАК»
Имкониялар – 50:50

“Чуст-Пахтакор” ҳам асосан уй жамоаси ҳисобланади. Чунки жамоа очколарни кўпинча ўз майдонида олади. “Спартак”ни эса бемалол мавсум кашфиёти бўлди дейиш мумкин. Негаки кўпчилик Усмон Тошев жамоасини мазмунли ўйин кўрсатмоқда деб айтяпти. Бу ўйинда томонларнинг имконияти бир хил бўлса керак. Стадионга борадиган мухлислар чиройли футбол гувоҳи бўлишса ажаб эмас.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика