Биринчи лига. 21-тур учрашувлари бошланди

Aslanov Jasurbek
8 окт 2021, 19:56
Ўзбекистон биринчи лигасининг 21-тур учрашувларига старт берилди.

Мазкур турдан ўрин олган илк беллашув "Ғиждувон" ва "Бунёдкор-Фарм" жамоалари ўртасида кечди. Голларга бой бўлган баҳсда дарвозаларга жами 9 та тўп киритилди. Якунда мезбонлар 6:3 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритиб, очколари сонини 42 тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалидаги ўрнини мустаҳкамлаб олди.

Биринчи лига, 21-тур

"Ғиждувон" – "Бунёдкор-ФАРМ" – 6:3

Голлар: Ислом Бойсариев, 3 (1:0), Ислом Бойсариев, 40 (2:0), Сонг Лонгжи, 41 (3:0), Зафар Турсунов, 53 (3:1), Сонг Лонгжи, 64 (4:1), Аббосбек Жумақулов, 67 (4:2), Аббосбек Жумақулов, 75 автогол (5:2), Махсуджон Маҳмудов, 86 (6:2), Санжар Рихсибоев, 88 (6:3)

Амалга оширилмаган пенальти: Сонг Лонгжи, 6 ("Ғиждувон").


Бугунги беллашувдан сўнг мусобақа жадвали қуйидаги кўринишда

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›