UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  0 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  4 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  1 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   6 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  10 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  14 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  12 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5

Биринчи давра статистикаси. Томошабин тўплаш бўйича пешқадам бўлган "Гулистон" ҳақида Янгиликлар

Биринчи давра статистикаси. Томошабин тўплаш бўйича пешқадам бўлган "Гулистон" ҳақида

Олий лига клубларининг дастлабки давра статистикаси билан таништиришда давом этамиз. Навбат 10 йиллик танаффусдан сўнг элитага қайтган “Гулистон” клубига етиб келди.
“Гулистон” дастлабки даврада 4та ғалаба, 2та дуранг ва 7та мағлубият натижасини қайд этди. Жамоа 13та ўйинда жами 9та тўп киритди ва 22 марта тўп ўтказиб юборди. “Гулистон” биринчи даврани 14очко билан 9-ўринда якунлади. 

Гулистонликлар ўз майдонида ҳам сафарда ҳам 11тадан гол ўтказиб юборди. Ўз майдонидаги ўйинларда 10 очко қўлга киритилган бўлса, сафарда 4 очкога эга бўлди. “Гулистон” биринчи давра давомида 4та ўйинда йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. Жамоа 7та ўйинда рақиб дарвозасига йўл топа олмаган ва 4та учрашувда рақиблар “Гулистон” дарвозасига гол ура олишмади. Ҳакамлар футболчиларга жами 22та сариқ кўрсатишди. Бахтиёр Ашурматов биринчи даврада 21 нафар футболчининг хизматидан фойдаланишга қарор қилди. “Гулистон” клуби ўйинларига биринчи даврада энг кўп (90922 нафар) томошабин келди. Бошқа ҳеч бир жамоа иштирокидаги ўйинларга 90 мингдан ортиқ томошабин келмаган.

Учта футболчи, Сарвар Жўраев, Иброҳим Раҳимов ва Акбар Саттаев барча 13та ўйинда ўзгаришларсиз майдонда ҳаракат қилишди. Жамоа сафида 3та футболчи 2тадан гол уриб клуб тўпурари бўлишди – Носир Отақўзиев, Элёр Жаҳонов ва Алишер Шоғуломов. “Гулистон” сафида Роббим Ҳасанова Бобиржон Акбаров энг кўп, тўрттадан сариқ карточка олишди. Биринчи даврада жамоа таркибида ҳеч ким қизил карточка олгани йўқ.

Кечроқ “Олмалиқ” клубининг статистикаси берилади.

 


Футболчи Амплуа Ўйин Дақ Гол СК ҚК
Жўраев Сарвар Ҳим 13 1170 0 1 0
Раҳимов Иброҳим Ҳим 13 1170 0 1 0
Саттаев Акбар Ҳим 13 1170 0 2 0
Ҳасанов Роббим Яҳм 12 1014 1 4 0
Отақўзиев Носир Ҳуж 12 1009 2 1 0
Жаҳонов Элёр Ҳим 12 928 2 2 0
Акбаров Бобиржон Ҳим 11 884 1 4 0
Усмонхўжаев Собир Яҳм 11 831 0 1 0
Йўлдошев Хуршид Яҳм 11 559 1 0 0
Қорақулов Зафаржон Яҳм 11 526 0 0 0
Шоғуломов Алишер Ҳуж 10 459 2 1 0
Хайров Илёс Ҳуж 9 694 0 1 0
Боев Константин Ҳуж 8 335 0 0 0
Шамсиддинов Тохиржон Ҳим 7 416 0 1 0
Усмонов Дониёржон Дар 6 540 0 1 0
Отажонов Жасурбек Ҳим 5 237 0 1 0
Джуманов Илҳом Дар 4 315 0 0 0
Чилматов Ҳислат Дар 4 315 0 0 0
Қурбонов Миржалол Ҳим 4 175 0 1 0
Қодиров Рустам Яҳм 3 65 0 0 0
Эргашев Алишер Ҳуж 3 58 0 0 0
Ўйинлар 13
Голлар 9
Ўз уйидаги голлар 6 (66,67%)
Меҳмондаги голлар 3 (33,33%)
Ўтказиб юборилган голлар 22
Ўз уйида ўтказилган голлар 11 (50%)
Меҳмонда ўтказилган голлар 11 (50%)
Ўртача урилган гол 0,69
Ўтача ўтказилган гол 1,69
Уйда жамғарилган очколар 10/18 (55,56 %)
Сафарда жамғарилган очколар 4/21 (19,05 %)
Энг йирик ғалабаси 2:0 - Қизилқум
Энг йирик мағлубияти 1:5 - Локомотив
Гол ўтказилмаган ўйинлар сони 4 (30,77%)
Гол урилмаган ўйинлар сони 7 (53,85%)
Иродали ғалабалар 0
Иродали дуранглар 0
Йирик ғалабалар 0
Йирик мағлубиятлар 4
Автоголлар (урилган/ўтказилган) 0/1
Огоҳлантиришлар (ўртача) 22 (1,69)
Четлатиш (ўртача) 0 (0)
Майдонга тушганлар (чет эллик) 21 (0)
Томошабинлар сони (жами/ўртача) 90922 / 6994
 

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика