UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00"Ювентус" - "Барселона" (матнли трансляция)  0 01:00ЕЧЛ. Бугунги ўйинлардан онлайн ҳисоблар  0 00:55ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Лейпциг" 0:0 (матнли трансляция)  1 00:49ЕЧЛ. "Челси" ва ПСЖ рақибларига имкон қолдирмади  13 00:39Невилл Моуриньога нима етишмаётганлигини айтди  0 00:25Турли таҳдидларга дуч келаётган Жордан Пикфорд тансоқчиларни ёллади   5 00:18Olamsport: UFCда узоқ кутилган реванш қачон ташкил этилиши маълум, Баҳодир Жалолов Фьюри ёки Жошуа билан бир оқшомда жанг қилиши мумкин  0 00:10ЕЧЛ. "Ювентус" - "Барселона", "Манчестер Юнайтед" - "Лейпциг" ҳамда бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  11 00:00Омар Моманидан карикатура: Месси Роналдусиз ўйнайди  1 23:55Германияда ноябрь ойидаги ўйинлар мухлисларсиз ўтади  0 23:41Тони Кроос: "Бавария"да сафардаги ғалабадан кейин зиёфат ташкил қилинарди"  5 23:29Ривалдо: "Барселона"нинг ЕЧЛ учун курашишига ишонмайман"  5 23:15Сульшер: "Европанинг энг кучли жамоаларидан бирини мағлуб этдик. Хўш, нима учун финалга чиқишни мақсад қилмаслигимиз керак?"  4 22:54Италия Кубоги, 3-раунд. "Женоа" ўз майдонида ғалабага эришди, Шомуродов қайдномага киритилмади  12 22:40Биринчи лига. 11-тур ҳакамлари маълум  0

Бир ўйин тарихи. "Соккерузлар" билан илк тўқнашув, Инилеевнинг истеъфоси ёхуд ЖЧ-2010 саралаши доирасидаги Ўзбекистон – Австралия – 0:1 учрашувини ёдга оламиз Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. "Соккерузлар" билан илк тўқнашув, Инилеевнинг истеъфоси ёхуд ЖЧ-2010 саралаши доирасидаги Ўзбекистон – Австралия – 0:1 учрашувини ёдга оламиз

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Австралия билан йўллари шу вақтга қадар тўр маротаба кесишганини яхши билсангиз керак.


Яшил қитъа вакиллари билан илк бор 2008 йил ЖЧ-2010 саралаш босқичида Тошкентда тўқнаш келганмиз. Бу баҳснинг аҳамияти шунда эдики, ғалабадан бошқа ҳар қандай натижа бош мураббий Рауф Инилеевга чиқиш эшикларини кўрсатарди. Яъни квалификацион раундни Қатарга қарши учрашув билан бошлаган термамиз ортга 0:3 ҳисобидаги мағлубият билан қайтади. Мазкур натижа эса албатта ЎФФ раҳбарларини ҳафсаласини пир қилганди. Лекин, ўша пайтларда Қатарни кучсиз деб бўлмасди. Куинтана етакчилигидаги терма жамоадан жиддий ҳавф кутиш мантиққа тўғри келарди. Боз устига олдинда Австралия, Япония сингари қитъанинг гранд терма жамоаларининг синовидан ўтишимиз лозим эди. Футболимиз мутасаддилари эса Австралия билан ўйинда Инилеевга сўнги имкониятни беришади. 

Ўша баҳс реконструкция қилинган "Пахтакор" стадионидаги илк учрашувга айланган эди.

Термамиз Австралия билан кечадиган ўйинга бир қатор йўқотишлар билан етиб келганди. Яъни термада ўз ўрнини топиб улгурган Азиз Ибрагимов, Александр Гейнрихларнинг хизматидан мураббий фойдалана олмасди. Уларнинг ўрни эса тажрибали ва ёши катта ўйинчилар, Илхом Суюнов, Асрор Алиқуловлар билан тўлдирилди. Шунингдек Вагиз Галиулин ҳам бошланғич таркибдан жой олди. Бақоев ва Шацких иккита ҳужумчи сифатида тандем ҳосил қилиши кутилди. Рақиб эса Океаниядан Осиёга кўчиб ўтганига кўп бўлмаганига қарамасдан қитъада ўр обрўйига эга эди. Пим Вирбеек кўл остида “Ливерпул” билан ЕЧЛда ғолиб чиққан Гари Кьюэлл, “Фулхем” посбони Марк Шварцер ҳамда Марк Брешиано каби юқори савиядаги футболчилар жамланганди. Бизга осон бўлмаслиги аниқ эди.

Одатдагидек ўйинни фаол бошлаган футболчиларимиз илк дақиқалардан чиройли ўйнаш ва турли йўллар билан комбинациялар ташкил қилиш пайида бўлишди. Аммо, юқорида айтганимиздек маҳорат ва тажриба ўз сўзини айтаётганди. Мезбонлар ҳар қанча уринмасин барибир рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга қийналишарди, Жасур Ҳасанов ва Ислом Иномовларнинг қанотдан амалга ошираётган тезкор рейдлари самара бермади. Дарҳақиқат, Иномов Инилеев даврида терма жамоада кўпроқ тўп тепди, мураббийнинг ишончли футболчиларидан бирига айланганди. Унга термада ёш Виталий Денисов рақобатчилик қиларди.

Фаолиятининг энг гуллаган пайтларини ўтказаётган Иномов ўз позициясида чакки ҳаракат қилмасди. Ўйинни ўз томонига оғдираётган термамиз аъзолари 26-дақиқада дарвозаларидан тўп олиб чиқади. Гол муаллифи австралияликларнинг фахрий футболчиси, “Базел” клуби аъзоси Скотт Чипперфельд. Ҳимояда йўл қўйилган биргина хато барча нарсани ўзгартириб юбораётганди. Биринчидан мағлубият гуруҳдаги вазиятни оғирлшатирарди, иккинчидан Инилеев истеъфога чиқариларди. Рақибнинг бўйдор ва жисмонан бақувват футболчиларига қарши Шацких, Бақоев иккинчи бўлимда заҳирадан майдонга тушган Зайниддин Тожиевлар ҳам ҳеч нарса қила олишмаганди. Таянч ярим ҳимоясини кучайтириш ва рақибни марказдан ўтказмаслик мақсадида Темур Кападзенинг туширилиши ҳам мағлубиятдан қутулиб қолишимизга ёрдам бермади.

Тошкентда 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган Ўзбекистон терма жамоаси ўз гуруҳида қуйи ўринларни банд қилаётганди. Эндиликда умид қолган беллашувлардан эди. Инилеевдан сўнг тайинланган Миржалол Қосимов термага янги қон ва янгича услубни олиб кириши кутилди. Бироқ, воқеалар ривожи нима билан тугагани ўзинизга айён. Шундай бўлсада миллий жамоамиз Инилеев бошқарувида янги даражага кўтарилди, қитъанинг кучли термалари билан бемалол кураша оладиган ҳолатга келди.

ЖЧ-2010 саралаш босқичи.

ЎзбекистонАвстралия – 0:1

10.09.2008. 2-тур. Тошкент. “Пахтакор” Марказий стадиони. 34000 томошабин.

Бош ҳакам: Аль-Фадли Саад (Қувайт)

Гол: Скотт Чипперфельд, 26.

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Асрор Алиқулов, Илҳом Суюнов, Ислом Иномов, Вагиз Галиулин (Темур Кападзе, 43), Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Жасур Ҳасанов, Улуғбек Бақоев (Зайниддин Тожиев, 69), Максим Шацких.

Бош мураббий: Рауф Инилеев (Ўзбекистон).

Австралия: Марк Шварцер, Бретт Холман (Мили Стержовский, 77), Вретт Эмертон, Гарри Кьюэлл (Брюс Жите, 90), Карл Валери, Кристофер Койн, Лук Уилкшир, Лукас Нилл, Марк Брешиано (Дэвид Карней, 73), Скотт Чиперфельд, Якоб Барнс.

Бош мураббий: Пим Вирбеек (Нидерландия).

Қуйида учрашувдан олинган фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин. Ажойиб кадрлар учун ЎФА фотографи Ҳасан Пирмуҳаммедовга миннатдорчилик билдириб қоламиз.

Ватан мадҳияси янграётганда бутун вужуд ларзага келади.

Ушбу таркибдан бугунги кунда Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Одил Аҳмедов, Жасур Ҳасанов, Вагиз Галиулин ҳамон яшил майдонда жавлон урмоқда.


Ўзбекистон миллий терма жамоасида 60 дан зиёд учрашувларда майдонга тушган мудофаа қалқони Асрор Алиқулов, бутсаларини барвақт михга илган, бетакрор зарбалар эгаси Илҳом Суюнов.


Дарвозабон Марк Шварцерни танидингизми?


Австралия терма жамоаси мана неча йилдирки, биз учун чақилмас ёнғоқ бўлмоқда.


Сўнги бор Уммон терма жамоасида фаолият олиб борган нидерландиялик мутахассис Пим Вирбеек, унинг ёнида Эктор Купер ва Любинко Друловични мағлуб этган Грам Арнольд.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика