UZ

Сўнгги янгиликлар

08:21Кавани: “ПСЖда қолганимдан хурсандман”  0 08:02Салоҳ “Ливерпуль”нинг АПЛдаги тўпурарлари рўйхатида Луис Суаресга етиб олди   4 07:40Португалия чемпионати. "Жил Висенте" - "Бенфика" 0:1  1 07:38Погба: “Ливерпуль” айни дамда АПЛнинг барча жамоасидан ҳам анча кучли”   2 07:35Бундеслига. "Айнтрахт" - "Унион Берлин" 1:2  1 07:19Жеко: “Рома” ҳар қандай ҳолатда ҳам Европа Лигасида кейинги босқичга чиқиши керак”   0 07:06АПЛ. "Ливерпуль" - "Вест Хэм" 3:2  3 07:00АПЛ. “Ливерпуль” 5 та гол урилган баҳсда ғалаба қозонди   6 02:00Olamsport: Қудратилло камар учун жанг қилади, яна Шоҳжаҳон ва Шаҳрам қарама-қаршилиги ва бошқа хабарлар  1 01:45“Арсенал” ўз ҳужумчиси билан келиша олмаяпти  5 01:21Флик: “Челси” ўз уйидаги баҳсларда ҳар қандай рақибга босим ўтказа олади”  5 00:46Де Лигт: “15 ёшимгача майдонда плеймейкер вазифасини бажарганман”  2 00:22Ван дер Варт: “Ўшанда Россияга омад кулиб боққанди, Аршавин эса Мессига айланиб қолганди...”  7 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:54Хотира турнирида ёш “насаф”чилар ғолиб чиқишди  3

Бир клуб тарихи: "Модалар шаҳри" жамоаси Янгиликлар

Бир клуб тарихи: "Модалар шаҳри" жамоаси

"Championat.asia"да "Бир клуб тарихи" рукни давом этади.

Бугун сиз билан Италия шимолидаги, Ломбардия вилояти маркази Милан шаҳрининг шу ном билан аталувчи ва "қадимий" тарихига эга бўлган афсонавий "Қизил қоралар" ҳақида суҳбат қурамиз.



Милан. Кўпчилик инсонлар шаҳар номини эшитишлари билан биринчи галда кўз олдиларида мода ҳафталиклари, шаҳардаги кўркам бинолар, тарихий кўприклар ва албатта икки машҳур футбол клублари гавдаланади. Улардан бири "Милан" клубидир. Жамоанинг ўзига хос шонли даври ва ютуқлари сиз азиз мухлисларни бефарқ қолдирмайди.

"Россонерлар" футбол тарихи ва статистикасигадаги маълумотларга кўра ХХ асрнинг энг кучли клублари еттиталигидан жой олган. Италиянинг 18 карра чемпиони, халқаро майдонларда арзигулик ғалабаларга эриша олган ҳамда клубнинг буюк тарихи билан ўз мухлисларини фахрлантира оладиган афсонавий жамоа. 120 йиллик фаолияти давомида нафақат шаҳар аҳолиси балки бутун дунёдаги мухлисларига чексиз қувонч улашган ва меҳрини қозона олган жамоадир.


"Милан"нинг 1901 йилги таркиби.


Клубнинг ютуқлари:


Италия чемпиони: (18 марта)
1901, 1906, 1907, 1951, 1955, 1957, 1959, 1962, 1968, 1979, 1988, 1992, 1993, 1994, 1996, 1999, 2004, 2011 йиллардаги мавсум.
Италия кубоги соҳиби: (5 марта)
1967, 1972, 1973, 1977, 2003 йиллардаги мавсум.
Италия суперкубоги соҳиби: (7 марта)
1988, 1992, 1993, 1994, 2004, 2011, 2016 йиллардаги мавсум.
УЕФА чемпионлар лигаси ғолиби: (7 марта)
1963, 1969, 1989, 1990, 1994, 2003, 2007 йиллардаги мавсум.
Кубоги эгалари куболги соҳиби: (2 марта)
1968, 1973 йиллардаги мавсум.
УЕФА суперкубоги соҳиби: (5 марта)
1989, 1990, 1994, 2003, 2007 йиллардаги мавсум.
Клублар ўртасида жаҳон чемпиони: (1 марта)
2007 йилдаги мавсум.
Қитъалараор кубок соҳиби: (3 марта)
1969, 1989, 1990 йиллардаги мавсум.


80 йиллардаги "Милан"

Клуб тарихи

"Қизил қоралар"га 1899 йили Буюк британиялик Алфред Эдварс томонидан асос солинган. XIX асрнинг сўнгги ўн йиллигида жамоа асосан ҳаваскор мақомида фаолият олиб борган. Клуб ўзининг биринчи расмий ўинини 1900 йил 15 апрелда "Торинезе" жамоасига қарши ўтказган. Орадан бир йил ўтиб эса Италия чемпионлигини қўлга киритган ва мамлакат футбол тарихида янги саҳифа очишга эришган. Шундан сўнг, жамоа чемпионлик мақомига яна 1906 ва 1907 йилдаги мавсумларда эга чиқди. Аммо, шаҳар аҳолиси кейинги чемпионлик мақомини яна роппа-роса 44 йил кутишларига тўғри келди. Ўша пайтлари жамоанинг чемпионатдаги ашаддий рақиблари "Женоа", "Про Верчелли" ва "Ювентус" клублари эди. Мазкур клублар XX асрнинг дастлабки чорагидаги мавсумларда "Милан"га жиддий бош оғриғи вазифасини ўтаган. Айниқса, "Про Верчелли" клубининг А сериядаги гегемонлиги ортидан миланликларнинг чемпионлик орзулари бир неча ўн йилларга чўзилган эди. 1951 йилги мавсумга келиб жамоада ижобий ислоҳотлар бўлди. Клуб президенти Умберто Трабаттонининг саъй- ҳаракатлари эвазига навбатдаги "Скудетто" қўлга киритилди. Бу ғалабада жамоа сардори Андреа Бономининг ҳам хизматлари беқиёс эди. "Россонерлар" Европа майдонларида дастлабки ютуқларини 1963 йилга келибгина қўлга киритишди. Мазкур йилда жамоа нуфузи жиҳатидан кўҳна қитъада энг олий ўринда турувчи турнир - Европа чемпионлар кубоги (ҳозирги Чемпионлар лигаси)да тенгсиз эканликларини исботлашди. Шунингдек, 1967 йилги мавсумда клуб биринчи бор Италия кубогида ғолибликни қўлга киритди ва бу натижалар тепасида ўша пайтдаги клуб президенти Франко Караронинг хизматлари беқиёсдир. "Милан"нинг энг ёрқин ғалабали йилларидан бири сифатида эса 1988/89 йилги мавсумларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Ўша даврларда Италия чемпионлиги ва суперкубогида зафар қучишлари билан бирга, жамоа халқаро майдонда узоқ 30 йил кутилган Чемпионлар лигаси ғолиблигини яна бир бор тантана қилишди. Арриго Сакки бошчилигида жамоа Барселонада бўлиб ўтган финал беллашувида Руминиянинг "Стяуа" клубига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва "қизил-қоралар"нинг голландиялик юлдузлари Р.Гуллит ва М.Ван Бастенларнинг дубли эвазига якунда жавобсиз тўртта тўп киритишди.


1988/89 йилги мавсумдаги таркиб.


Янги эра, янги аср, янги мураббий ва янги ютуқлар

Дарҳақиқат, янги аср ибтидоси миланликларнинг катта ютуқлари билан эсланади. Мазкур ғалабаларда клуб бош мураббийлигига олиб келинган Карло Анчелоттининг ҳиссаси беқиёс бўлди деб айтиш мумкин. Ушбу мураббий қўл остида янги асрнинг дастлабки ўн йиллигида мақташга арзигулик натижаларга эришилди. Жумладан, бир неча бор "А серия"да "Скудетто"нинг қўлга киритилиши, мамлакат кубоги ва суперкубогидаги ғалабалар, УЕФА Чемпионлар лигаси ва суперкубоги ғолиблиги ҳамда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионлиги бунга мисол бўла олади. 2003 йил Европа Чемпионлар лигаси финалига қадар бўлган мардонавор йўл босиб ўтилди. Рақиб ички чемпионатдаги азалий "душман" – Ювентус эди. Манчестерда бўлиб ўтган финал баҳси икки италян жамоаларининг ҳақиқий "жанги"га айланиб кетди. Мамлакат чемпионлиги ўша йили "Ювентус"га насиб этган бўлса, кубок баҳсларида "Милан" ғалаба қозонган эди. Финал баҳси муросасиз бўлиб ўтди. Асосий вақтда ғолиб аниқланмади ва "лотореялар баҳси"да Андрей Шевченконинг ҳал қилувчи зарбаси эвазига "Кекса синьора" устидан ғалабага эришилди. Ўша йилнинг август ойида бўлиб ўтган Европа суперкубогида ҳам "Шева" томонидан урилган ягона гол ҳисобига Жозе Моуринью бошчилигидаги "Порту" клуби устидан ғолиблик қўлга киритилди. 2004 йилда жамоа ўзининг "А серия"даги ўн еттинчи чемпионлигига эришган бўлса, орадан бир йил ўтиб яна бир бор Европа Чемпионлар лигаси финалига чиқишди. Истамбул финалида "Ливерпуль" билан баҳснинг биринчи бўлимида миланликлар 3:0 ҳисобида олдинда бориб ҳам якунда мувозанатни ушлаб тура олишмади. Стивен Жеррард сардорлигидаги жамоа ҳақиқий "британча характер" кўрсата олди. Мерсисайдликлар нафақат ҳисобни тенглаштиришди, балки пенальтилар сериясида Эжи Дудекнинг маҳорати эвазига ғалабани илиб кетишди. Шевченко бу сафар 11 метрлик нуқтада адашди. Орадан икки йил ўтиб тақдирнинг тақозоси билан ушбу икки жамоа яна Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб келишди. Бу сафар Афинада саф тортган жамоаларнинг таркиби ва мақсадлари деярли икки йил олдинги кўринишдагидек эди. Ливерьпулликлар ўзларининг ЕЧЛдаги олтинчи соврини учун, миланликлар эса роппа-роса 24 ой олдинги Истамбул финали учун "ўч" олиш мақсадида майдонга тушишди. Қасос қиёматга қолмади. Индзагининг дубли эвазига "қизил-қоралар" ғалаба нашидасини суришиб, "шалпангқулоқ" кубокни бошлари узра баланд кўтаришди. Ушбу ғалаба клубнинг Чемпионлар лигасидаги ҳозирча сўнгги ютуғи бўлиб қолмоқда. 2007 йилги мавсумда миланликлар ўз музейларига яна бир совринни қўшиб қўйишди. "Кунчиқар юрт" майдонларида бўлиб ўтган клублар ўртасидаги Жахон чемпионати финалида Аргентинанинг "Бока Хуниорс" клуби мағлуб этилди.


ЕЧЛ 2007 мавсумдаги ғалаба - "ўшал дамлар, ўшал дамлар"


Клуб афсоналари

Клуб тарихидаги энг кўп гол урган футболчи:
Гуннар Нордал (221 та гол) 1949-1956 йилдаги мавсумларда.
Клуб тарихидаги энг кўп ўйин ўтказган футболчи:
Паоло Мальдини (902 та ўйин) 1984-2009 йилдаги мавсумларда.
Клуб тарихидаги энг кўп сардорлик қилган футболчи:
Паоло Мальдини (12 мавсум) 1997-2009 йилдаги мавсумларда.
Клуб тарихидаги энг узоқ раҳбарлик қилган жамоа президенти:
Силmвио Берлускони (27 мавсум) (1986—2004, 2006—2008, 2012—2017) йилдаги мавсумларда.
Клуб сафида "Олтин тўп” соҳиби бўлган футболчилар:
Жанни Ривера 1969 йилдаги мавсумда.
Рууд Гуллит 1987 йилдаги мавсумда.
Марко ван Бастен 1988, 1989, 1992 йилги мавсумларда.
Жорж Веа 1995 йилдаги мавсумда.
Андрей Шевченко 2004 йилдаги мавсумда.
Кака 2007 йилги мавсумда.


Клуб афсонаси Паоло Мальдини


Италия футболи "эталон"и, УЕФА томонидан ташкил этиладиган барча мусобақалар ғолиби, клублар ўртасида Жаҳон чемпиони ва мухлислари ардоғидаги жамоа сўзсиз "Милан"дир. Дунёнинг барча бурчакларида жамоанинг мухлислари топилади. Уларнинг қалбида ўша Мальдини ва Несталарнинг ҳимоядаги ўйинлари, Ривера ҳамда Кака сингари юлдузларнинг "финт"лари, Гаттузонинг "вахшийликлари", шу билан бирга Шевченко ва ван Бастеннинг ҳужумдаги голлари жой олган. Сиз ҳам қачондир бу жамоанинг ўйинларини завқланиб кўрмаганман деманг! Бу ўша ёшлигимизда биз билан "катта" бўлган ва дунёни лол қолдирган - "Милан".

Эътиборингиз учун раҳмат!
Фарруҳ Дониёров



Бир клуб тарихи: "Галатадаги сарой"

"Championat.asia"да янги рукн: Бир клуб тарихи. "Дортмунд вулқони"

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг