

Миржалол Қосимов қўл остидаги ОКМК бунгача "шерлар" билан 13 марта тўқнаш келиб, 10 та ўйинда ютқазган ва 3 тасида дурангга эришган.

Олмалиқликлар бугун ушбу серияни буза олишадими?
Суперлига 12-тури доирасидаги ОКМК – "Пахтакор" учрашуви 20:00 да старт олади.



