"Бейжинг Гоан" дуранг ўйнади, Кримец майдонга тушмади

Tolibjon Qosimov
11 мар 2017
Бугун Хитойда Супер лига 2-тур беллашувлари давом эттирилмоқда.

Ҳамюртимиз Егор Кримец тўп тепадиган "Бейжинг Гоан" жамоаси "Гуйчжоу Торо" меҳмони бўлиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Кримец учрашув қайдномасига ҳам киритилмади. Сабаби, Хитой чемпионатида учта легионер майдонга тушиши мумкин, "Бейжинг Гоан" таркибида Бурак Йилмаз, Ренато Аугусто ва Ральфлар ўйнашди.

Хитой, Супер лига
2-тур, 11.03.2017

"Гуйчжоу Торо" - "Бейжинг Гоан" 1:1
Голлар:
Фестус Баисе 23 - Бурак Йилмаз 43

Хитой чемпионати турнир жадвали >>> Супер лига


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia