"Бетис" Бельеринни "Арсенал"дан харид қилмоқчи

Alisher
6 май 2022, 18:01
"Бетис" "Арсенал"дан ижарага олинган ҳимоячи Эктор Бельеринни харид қилмоқчи.

Журналист Чарльз Уоттснинг хабарига кўра, битим испан клубига 5дан 10 млн фунтгача бўлган маблағга тушиши мумкин.

"Бетис" Бельериннинг ўйинидан мамнун, у жамоа билан бирга ушбу мавсум Испания Кубогини қўлга киритди.

"Бетис" Бельеринни "Арсенал"дан 2021 йилнинг август ойи сўнггида ижарага олган эди. Ҳимоячи 2021/22 йилги мавсум испан жамоаси таркибида 31та ўйинда майдонга тушиб, 5та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/charles_watts