UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон  0 20:00"Динамо" – "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)  2 19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  14 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10

“Берсанг ейман, урсанг ўламан” — Пул топишни истамайдиган клублар ҳақида Янгиликлар

“Берсанг ейман, урсанг ўламан” — Пул топишни истамайдиган клублар ҳақида

Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси ёпилди.

Жамоалар ўз таркибларини кучайтириб олишга имкон қадар уриниб кўришди. Кимлар уддалади, кимлар улгурмади. Майли, булар ўз йўлига.

Ўзбек футболи ҳақида гап кетса, доим  клубларнинг боқимандалигидан нолиймиз ва уларнинг тезроқ хусусий қўлларга ўтишини истаймиз. Қувонарли жиҳати, Суперлиганинг бошланган мавсумида хусусий жамоалар сони яна иккитага (“Турон”, “Андижон”) кўпайди. Ҳозир айни жамоаларнинг қишки трансфер ойнасидаги ҳаракатлари тўғрисида бироз мушоҳада юритсак...

Сизга маълумки, Ўзбекистон шароитидаги футбол жамоалари бугунги кунда телевизион ҳуқуқлардан даромад қилиш ҳақида ўйлай олишмайди. Ҳомийлик шартномалари-ю тижорий ҳамкорлик ҳам ўз йўлига. Аммо исталган жамоа трансфер ойнасида яхшигина маблағ ишлаб олиш имкониятига эга. Фақат ўзбек клублари бу имкониятдан фойдаланишни истамайдигандек кўринади...

Футбол — бу глобал бозор, унда ўйинчилар суръатли равишда жамоаларни алмаштириб туришади. XXI асрга келиб миллионлар ўйинида миллиардлар айлана бошланади. ФИФА хисоботига кўра, 2020 йил давомида умумий ҳисобда 17077 та трансфер амалга оширилган ва бунга 5,63 миллиард доллар маблағ сарфланган. 

Трансфер бозорида жуда катта фойда қилса бўлади. Буни яхши тушунган профессионал клублар ўз трансфер сиёсатларини ишлаб чиқишади ва шунга мос келадиган ўйинчиларни, иқтидорларни қидиришади. Масалан, португал грандлари асосий эътиборини потенциал юлдузларга қаратиб, қисқа муддатда улкан даромад қилишни кўзласа, "Ювентус" мутасаддилари катта футболда ўз сўзини айтишга улгурган, тажрибали ўйинчиларни таркибига қўшиб олиш учун тер тўкади.

Минг афсуски, аксар клубларимизнинг профессионаллиги ҳаминқадар. “Берсанг ейман, урсанг ўламан” қабилида яшайдиган замонлар аллақачон ўтганини  билишмайдигандек. Бизда янги ўйинчи билан шартнома қиладиган клублар кўп (99%) ҳолатларда 1 йил ёки 6 ойга мўлжалланган “битимча”ни тузишади. Бу далолат берадики, “профессионал”ларимизда на трансферга мўлжалланган сиёсат бор, на улар трансфер бозорида фойда қилиш ҳақида ўйлашади. Ўзбек футболидаги аксар шартномалар 1 қадаҳ аччиқ чой устида қилиб келингандек гўё.

Давлат маблағлари асосида молиялаштириладиган клубларимизга шу ҳақдаги савол билан юзлансак, жамоа сметасининг беқарорлигидан нолишади. Акс ҳолда, узоқ муддатга битим тузишни, уларни трансфер ойнасида катта-катта маблағларга сотишни орзу қилишлари ҳақида маломат қилишади. 

Майли, футбол ичида трансфердан тушган пулни клубнинг ҳисоб рақамига эмас, ўзининг яширин чўнтакига тушириш учун ўйинчиларни “қора бозор”га соладиган жаноблар борлиги ҳақидаги гумонларни бир чеккага сурайликда, мавзуни хусусий жамоаларимиз манзилига бурайлик.

Хўп, давлат маблағлари асосида молиялаштирилаётган клубларимиз сметасининг беқарорлигидан қўрқиб “одноразовый” трансферлар  қилишаркан. Лекин, “Турон” каби хусусий жамоаларимиз ҳам пешона терига топилган маблағларини бир йиллик футболчилар учун сарфлаб юбораётгани бир томондан кишини ҳайрон қолдирса, бошқа томондан хафа қилади.

Эътибор қилинг, яйпанликлар 1-турда “Қўқон-1912”ни қабул қилишди. “Турон” томонидан ўша ўйин қайдномасига 23 нафар футболчи киритилган. Улардан 21 нафари мавсум охирида эркин агентга айланади (Ким Бойонг ва Билолхон Тошмирзаевдан ташқари). 

Яъни жамоа раҳбарлари томонидан 1 йиллик футболчилар учун сарфланган миллиардлар фақат бугунги натижа учун йўналтирилган. Бировнинг ҳисобидаги маблағни ҳисоблаш фикридан йироқмиз, лекин “пулни мақсадсиз сарфлаш” деб шунга айтишади. Айтмоқчимизки, клуб раҳбарлари футбол орқали фойда қилишни ўйламаяпти, фақат сарфлаяпти. Фойда келмас экан, кўп ҳолларда бундай сиёсат иқтисодий инқироз билан якунланади ёки раҳбарият зериккан куни футбол ўлади.

Энди “Турон”нинг ўша кунги рақиби қўқонлик футболчилар таркибига разм соламиз. Жамоа қайдномасидан 23 нафар ўйинчи ўрин олган. Улардан 22 нафарининг шартномаси мавсум охирида якунланади (Илҳомжон Ваҳобовдан ташқари).

Афсуски, яқинда хусусий қўлларга ўтган “Андижон” жамоасидаги ҳолат ҳам бундан фарқ қилмайди. Жамоа қишки трансфер ойнасида 18 ёшли Жасурбек Жалолиддинов билан шартнома имзолади. Навоийлик футболчига халқаро майдондан ҳам “совчилар” борлигидан хабардорсиз. “Андижон” футбол клуби мутасаддилари узоқни кўзласа, Жасур билан жорий йилнинг охиригача мўлжалланган шартнома имзолашга шошилмасдан, уни узоқ муддатлик битимга кўндиришлари керак эди.  

Тўғри, юқоридаги маълумотлар ўзбек футболи учун ажабланарли ҳолат эмас. Бироқ, умид қиламизки, футболга пул тикаётган тадбиркорларимиз тез орада бу орқали мўмай даромад қилиш мумкинлигини ҳам тушуниб етишади ва янги иқтидорларни кашф қилиш йўлига ўтишади, кучли академиялар кераклигини ниҳоят англашади. Ҳозир пул топишни истамаётган клублар қачондир шунинг ҳаракатига тушиб қолишади. Акс ҳолда, мантиқ деган матоҳ бир чеккада йиғлаб тураверади...

Фахриддин Рўзиев

Қадрли мухлис, ўзбек футболидаги 1 йиллик шартномалар тўғрисида сиз қандай фикрдасиз?

Муаллиф :
Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика