Бернардески симуляцияси учун жарима тўлайди

Mirjalol Normatov
6 апр 2021, 00:18
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Федерико Бернардескига молиявий жазо қўлланилади.

"Football Italia" хабарига кўра, футболчи "Торино"га қарши ўйинда бир неча марта ёлғон хатти-ҳаракатлари орқали бош ҳакамга таъсир ўтказмоқчи бўлганди. Шу боисдан футболчи 2000 евро жаримага тортилган.

Ушбу мавсумда Бернардески "Ювентус" таркибида 36 ўйинда майдонга тушиб, 3 ассист амалга оширган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›