Берарди "Ювентус"га эмас "Интер"га ўтмоқчи

Aslanov Jasurbek
31 дек 2015, 15:18
"Сассуоло" ҳужумчиси Доменико Берарди фаолиятини "Интер"да давом эттириши мумкин.

Олдинроқ футболчининг агенти "Сассуоло" ва "Ювентус" ўртасида футболчини ёзда 25 млн. еврога харид қилиш борасида оғзаки келишув борлигини айтган эди, аммо маълумотларга кўра, Берардининг ўзи фаолиятини "Интер"да давом эттирмоқчи. Доменико "Интер" мухлиси ва Миланда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишига ишонади.

Берарди "Сассуоло" сафида 4 мавсумда 108та учрашувда майдонга тушишга улгурди ва ушбу вақт мобайнида 44та гол уришга ва 20та голли пас беришга улгурди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport Mediaset