UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  0 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  0 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  3 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  8 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  17 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  40 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7

Бенземанинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди Янгиликлар

Бенземанинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

"Реал" ҳужумчиси Карим Бенземанинг тикланиш вақти маълум бўлди.

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-турида "Селтик"га қарши ўйиннинг 30-дақиқасида жароҳат олиб, алмаштирилди (3:0).

Бугун ҳужумчи тиббий кўрикдан ўтказилди, шундан сўнг унинг жароҳати жиддий эмаслиги маълум бўлди.

Текширув натижаларига кўра, Бенземага тизза бўғимининг яллиғланиши ташхиси қўйилган. Футболчи чамаси 7-10 кун вақтни тикланишга сарфлайди.

Кўп вақт ўтмай, Мадрид клуби Каримда сон мушакларининг жароҳати ташхиси қўйилганини эълон қилди.

Шу тариқа, франциялик футболчи якшанба куни "Мальорка"га қарши баҳсда майдонга тушмайди, унинг 14 сентябрь куни бўлиб ўтадиган "Лейпциг"га қарши ўйиндаги иштироки ҳам сўроқ остида қолмоқда. Катта эҳтимол билан Бензема 18 сентябрь куни "Атлетико"га қарши ўйинда майдонга туша олади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика