Бенитес "Эвертон"ни бошқаради

Alisher
26 июн 2021
Рафаэль Бенитес "Эвертон"нинг янги бош мураббийи этиб тайинланишга яқин.

Клуб раҳбарияти ҳафта давомида 61 ёшли испаниялик мутахассис билан музокаралар олиб борди ва томонлар ҳозирда келишувга эришишга яқинлар.

Эслатиб ўтамиз, Бенитеснинг сўнгги иш жойи Хитойнинг "Далянь Ифан" (2019-2021) клуби бўлган эди.

"Эвертон"ни 2020/21 йилги мавсумда Карло Анчелотти бошқарди ва италиялик мутахассис 1 июнда "Реал" устозига айланди.


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail