

Биз "Динамо" жамоаси ҳақида маълумотга эгамиз ва уларни қийин рақиб эканликларидан хабардормиз. Москванинг "Динамо" жамоаси ўз гуруҳида барча ўйинларда ғалаба қозонган. Бу жамоа ўз анъаналарига эга. Жавоб ўйини Москвада бўлиб ўтиши бизга бироз қийинчилик туғдириши аниқ. "Андерлехт"га қарши баҳсда "Динамо" қандай кучга эга эканлигини яна бир исботлаганди. Лекин бизнинг ўз вазифа ва мақсадларимиз бор. Европа лигасида имкон қадар яхши натижаларни кўзламоқдамиз.



