

Noticias ao Minuto нашри хабарига кўра, уругвайлик футболчи Лиссабоннинг "Бенфика" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолган.
Таъкидланишича, "Бенфика"нинг янги бош мураббийи Жорже Жезуш жамоанинг ҳужум чизиғини айнан Кавани билан кучайтирмоқчи, аммо форварднинг маоши (12 миллион евро) португал клуби учун муаммо туғдириши мумкин.
Маълумот учун, 33 ёшли футболчининг "Пари Сен-Жермен" билан шартномаси июнь ойи охирида ниҳоясига етганди. У Париж клуби шарафини 2013-2020 йилларда ҳимоя қилди ва жамоанинг энг яхши тўпурарига айланди.



