Бельерин: "Жамоа Эмерига ишонади"

Aslanov Jasurbek
27 окт 2019, 11:50
"Арсенал" ҳимоячиси Эктор Бельерин жамоа бош мураббийи Унаи Эмери ҳақида фикр билдирди.

"Жамоа мавсум стартидагидан анча кучайди.

Эмери яхши мураббий. Унда ўзининг ғоялари бор ва у "Севилья", "Валенсия" ҳамда ПСЖда ўзини кўрсата олган, шундай экан ҳаммамиз унга ишонамиз.

Баъзида ишлар биз ўйлагандек кетмайди, аммо кейин ҳаммаси ўзгаради. Бир нечта мағлубиятни ҳисобга олмасак, ўтган мавсумни яхши ўтказдик дейиш мумкин.

Футболчи сифатида ўсяпмиз, мураббий эса бизни янада яхшироқ билиб олмоқда. Ишлашда, муваффақиятга интилишда давом этишимиз керак" - дейди Бельерин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›