

Солигорскликлар сафида Жасурбек Яхшибоев хет-трикка эришди ва жамоадоши Юлиус Сзокенинг голига ассист бўлди.
“Шахтёр” бугунги ғалабадан кейин мусобақа жадвалида 52 очко билан 2-ўринда бормоқда. Пешқадам БАТЭ билан орадаги фарқ эса атиги 1 очкони ташкил этмоқда.

Шунингдек, Яхшибоев чемпионатдаги голлари сонини 16 тага етказиб олган ҳолда тўпурар бўлиб турган Максим Скавишга (БАТЭ, 17 гол) яқинлашиб олди.

Чемпионат тугашига уч тур қолди ва 28-тур баҳслари эса 6-8 ноябрь саналарига белгиланган. Ғолиблик учун курашаётган "Шахтёр" ва БАТЭ 7 ноябрда ўзаро тўқнаш келади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.




