Бекхэм ПСЖ – "Реал" ўйини ҳақида: "Баҳсни уйда томоша қилсам, ҳар икки жамоанинг голини нишонлай оламан"

Omonjon To`xtamirzayev
15 фев 2022, 16:28
ПСЖ ва "Реал" собиқ футболчиси Дэвид Бекхэм бугун Парижда бўладиган ЕЧЛ 1/8 финал ўйинини нега стадионда томоша қилмаслигини тушунтирди.

"Бир томондан ўйинни стадионда томоша қилмаслигимдан хурсандман. Бундай қизиқарли баҳсни кўриш қизиқ бўлади, лекин уни телевизор орқали томоша қилишни маъқул кўраман. Шунда мен ҳар икки жамоа голларини нишонлай оламан.

ПСЖ ЕЧЛ бош совринини қўлга киритиш имкониятларига келсак, баъзан барчаси амалга ошиши учун вақт керак бўлади.

Одамлар ҳаммаси бирдан бўлишини исташади, лекин сабрли бўлиш зарур. Ишонинг, сабр билан меҳнат қилсангиз, кутилмаганда барчаси иш берганини сезмай ҳам қоласиз. Нима бўлганда ҳам орзулар амалга ошишига оз вақт қолганини сезяпман, – деди Бекхэм.


Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sports.ru