

Бу ҳақда немис клуби расмий сайти хабар берди. 19 ёшли француз билан шартнома 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Ҳимоячи "Ренн" тарбияланувчиси ҳисобланади. У француз жамоаси таркибида 39та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди. Transfermarkt Белосьянни 10 миллион еврога баҳоламоқда.
"Байер" ўтган мавсум Германия чемпиони бўлди ва Мамлакат кубогига эга чиқди.




