UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  20 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  5 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  9 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  151 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  30 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  12 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

Бахтиёр Ёқубов: "Нефтчи"га керак эмаслигимни эшитгач, шокка тушиб қолдим" Янгиликлар

Бахтиёр Ёқубов: "Нефтчи"га керак эмаслигимни эшитгач, шокка тушиб қолдим"

Хабарингиз бор, бу йил "Нефтчи" таркибида сезиларли ўзгаришлар кузатилмоқда.
Жамоа сафида кўп йиллардан буён ўйнаб келаётган футболчилар хизматидан воч кечилаётгани кўпчилик маҳаллий мухлисларни ҳам ўйга толдирмоқда. Дастлаб кутилмаганда, Санжар Асқаралиев билан хайрлашган фарғоналиклар шундан ҳеч қанча вақт ўтмай, Бахтиёр Ёқубов билан ҳам ҳамкорлик қилишни тўхтатди. "Нефтчи" таркибида 2004 йилдан буён ўйнаб келаётган Ёқубовнинг жорий мавсум ҳам фарғоналиклар таркибида ўйнаши таҳмин қилинаётганди.

- Бахтиёр ака, охирги пайтларда "Нефтчи"нинг етакчи ўйинчилари тарк этаётган бўлишига қарамай, кўпчилик бу йил ҳам сизнинг "Нефтчи"да қолишингизга умил қилаётганди. Аммо воқеалар ривожи бундай тус олмади. Ўзингиз учун қадрдон бўлиб қолган жамоани тарк этишингизни ҳамма турлича изоҳламоқда. Вазиятни ўзингиз тушунтириб берсангиз. Аслида нима юз берди?

- Бундай бўлишини тўғриси ҳам сира кутмагандим. Афсуски "Нефтчи"ни тарк этишга мажбур бўлдим. Ҳаммасини бир бошдан айтиб берадаган бўлсам, ўтган мавсум якунлангач клуб раҳбарияти билан кейинги тақдирим ҳақида гаплашганимда, жамоага керак эканлигимни айтганди. Бу пайтда олий лиганинг бир қатор клубларидан қизиқарли таклифлар келиб тушаётганди. Лекин "Нефтчи"га керак эканлигимни хис етгач, барча чорловларни рад этдим. Яқинда ҳам Комил ака Мирзабоев янги шартнома тузиш борасида ҳаммасини келишиб олгандик. Лекин айрим сабабларга кўра, битим имзоланиши 3-4 кунга қолдирилди. 7 февраль куни эса раҳбарият билан шартнома борасида гаплашгани хонасига кирсам, мураббийлар штабининг қарорига кўра мен билан ҳамкорлик қилмасликка қарор қилишганини маълум қилди…

- Бу борада бош мураббийнинг ўзи билан алоҳида суҳбатлашдингизми?
- Шундай қилдим. Дарҳол бунинг сабабини билиш мақсадида Мурод акани олдига кириб фикрини билишга қизиқдим. Шунда у киши мураббийлар кенгаши билан шундай қарорга келишганини айтди. Кейин қўшимча тарзда менга тез-тез жарохат олиб, сафдан чиқаётганимни айтиб, сенинг даволаниб юришингни қачонгача кутамиз қабилида фикрларни илгари сурди. Бу пайтга келиб шокка тушиб қолдим. Чунки "Нефтчи"ни шу тариқа тарк этаман деб сира ўйламагандим. Мен уларга ишониб, бошқа таклифларга рад жавобини бериб келаётгандим. Улар мени ҳудди кўчага ташлаб кетгандек туюлди. Бу йил ҳам "Нефтчи" сафида ўйнаб жамоага фойда келтиришни мақсад қилиб, яхши ният қилиб юргандим. Аммо кутилмаган зарба мени шокка тушириб қўйди. Ишонасизми ҳалигача "Нефтчи"дан кетганимга ўзимни ишонтира олмаяпман. Ўн йил ўйнадим. Табиийки боғланиб, кўникиб қолгандим.

- Бунгача Мурод Исмоилов билан муносабатингиз қандай эди?
- Мурод акани ҳалигача ҳурмат қиламан. Ўзимни ҳудди акамдек кўраман. Биринчи мураббийим десам ҳам бўлади. "Нефтчи"га бош мураббий бўлиб келгач, бирга суҳбатлашгандик. Шунда ҳам у киши менга жамоада қолишим кераклигини айтганди. Хоҳлайсизми йўқми клубда бош мураббий ўзгаргач, бу ҳамма ўйинчига ҳар ҳил таъсир қилади. Кимгадир ёқади яна кимгадир аксинча. Бироқ Мурод ака келгач, кўпчилик хурсанд бўлганди. Буни ўзига ҳам футболчилар номидан айтгандим. Тажрибали ўйинчи сифатида ёшларга ёрдам беришим зарурлигини уқтирганди. Марғилонлик бўлганим учун Исмоилов мени ёшлигимдан яхши билади. Боз устига "Цементчи"да бирга ўйнаганмиз. Йил бошида кераксан деб туриб, бугунга келиб, кетавер дейишини ҳалигача ҳазм қилишим қийин бўлмоқда. Ўзимга ҳам бу борада кўп савол бериб кўрдим. Лекин нима учун бундай қилишганини тушуна олмадим. Шу ўрида битта бўлган воқеа ёдимга тушди. "Нефтчи"га келишим айнан Мурод Исмоилов билан боғлиқ. Яъни у киши 2004 йили марғилонлик ёшлардан иборат жамоа тузиб, "Нефтчи" билан ўйнатганди. Мазкур учрашувдан сўнг Юрий Саркисян мени Фарғонага олиб келганди. Демоқчиманки, бунда Мурод аканинг ўрни катта бўлган. (Кулиб) Тақдирнинг ҳазилини қаранг, йиллар ўтиб энди у киши менинг жамоага керак эмаслигимни билдириб, кетишимни айтмоқда.

- Жароҳатни қачон олгандингиз?   
- Ўтган йили жароҳат олиб, иккинчи даврани асосан шу туфайли барқарор ўтказа олмагандим. Лекин ҳозир яхши. Машғулотларда ҳам бор кучим билан ишладим. Фақат яқинда Ҳоким Кубоги-2014 турнири давомида қорли ва шу билан бирга сунъий майдонда ўйнаганимиз учун шекилли, оёғимда озгина оғриқ пайдо бўла бошлади. Аслида бу жиддий эмасди. Жароҳат олган бўлсам, кўчада орттириб олганим йўқ. Шу Нефтчи учун ўйнаётганда, майдонда олганман-ку!

- Сиздан сал олдин "Нефтчи" Санжар Асқаралиев билан ҳам ҳайрлашганди. Нима учун бундай қилинмоқда деб ўйлайсиз?
- Билмадим, балки мураббийлар таркибни ёшартиришни ўйлаётгандир. Лекин шуни унутмаслик керакки, ёшлар билан бир қаторда тажрибали ўйинчилар ҳам керак. Ёшлар айнан катталардан ўрганади дейишадику. Исмоиловга ҳалигача ғаразлигим йўқ. У кишининг кейинги ишларига омад тилайман. Лекин бундай хайрлашишини кутмагандим. Рости, ундан олдин ишлаган Амет Мемет ҳам ҳурматимни жойига қўйганди. Мурод ака эса менинг ёшлигимдан танийди.

- Янги мавсум старт олишига ҳам бир ой вақт қолди. Энди тақдирингизни қайси жамоа билан боғламоқчисиз?
- "Нефтчи"дан кетганимни "Бухоро" раҳбарияти интернет орқали билган шекилли, яна менга улар таклиф билан чиқди. Шунинг учун якшанба куни Бухоронинг Тошкентдаги йиғинига келиб қўшилдим. Ҳозирча ҳеч нарса аниқ эмас. Фақат машғулотларда иштирок этяпман холос. Шартнома борасида ҳали бери стол атрофида ўтириб гаплашиб кўрмадик.

- Бунгача асосан Фарғона жамоаларида ўйнаган Ёқубов эндиликда уйидан узоқроқда ўйнашга мажбур. Бунга тайёрмисиз?
- Барибир "Нефтчи"га ўрганиб қолгандим. Лекин ҳаёт давом этади. Илгари бошқа вилоят жамоасида ўйнамаганим учун ҳам бу менга бошқача таъсир қилмоқда. Балки бу хол кейинчалик изга тушиб кетар. Биласизми "Нефтчи"дан кетганимни оиламдагиларга душанба куни айтдим. Унгача бу ҳақда ҳеч кимга оғиз очмадим. Чунки ўзим ҳам бунга ишонмай юрдим. Яқинда акаларим Тошкентда "Бухоро" машғулотларига қўшилганимни эшитиб, улар ҳам хайрон қолди. Чунки улар ҳам менинг Мурод ака билан муносабатим яхшилигини биларди. Майли, ҳаммаси яхшиликка бўлсин. Фурсатдан фойдаланиб, "Нефтчи"га кейинги фаолиятида омад тилайман. Фарғоналик мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдираман.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика