Бахтиёр Сатторов "Динамо" футбол мактаби директори сифатида иш бошлади

Narzulla Saydullayev
25 май 2017, 14:15
«Динамо» ПФК қошидаги футбол мактабида ўзгариш юз берди. Ўз вақтида «Динамо» клубида тўп сурган Бахтиёр Сатторов мактаб директори этиб тайинланди.

2006-2008 йиллар давомида «Динамо» клубида тўп сурган Бахтиёр Сатторов, футболчилик фаолиятидан кейин 2013 йилда «Динамо» ПФК ижрочи-директори лавозимида ишлаган эди. 2014-2016 йилларда эса Муборакнинг «Машъал» клубида катта мураббий сифатида фаолият кўрсатди. Жорий йилда эса «Шердор» клубида иш юритаётганди.

Болалар-ўсмирлар футболида ишлаш бўйича яхши тажриба ва юқори малакага эга 32 ёшли мутахассис «Динамо» ПФК тасарруфидаги футбол мактабида ҳам муваффақиятли иш олиб боришига ишониб қоламиз.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcdinamo.uz