UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Таиланд - Ўзбекистон 8:1  3 19:07Olamsport: Шаҳобиддин Зоиров Россияда, Истомин "Уимблдон"да қатнашади ва бошқа хабарлар  1 18:54Руни Англия терма жамоасига чақирилмади  3 18:45Роналду солиқ тўламагани учун қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин  9 18:27Португалиянинг Конфедерациялар кубоги учун кенгайтирилган рўйхати эълон қилинди  0 18:20Ёшлар лигаси. 12-тур. LIVE Ҳисоблар  1 18:14Санья: "Гризманн ҳар қандай жамоага кўникиб кетади, у АПЛ кашфиёти бўлиши мумкин"  0 18:12"Легионер мухлис". Иккинчи сон  3 17:49ВИДЕО. "Нефтчи" - "Навбаҳор" - 1:0  4 17:43Мхитарян: "Иккинчи гол урилган вазиятда у ерда бўлмаслигим керак эди"  2 17:34Кейруш Ўзбекистонга қарши тайёргарлик бошланганини Facebook'даги саҳифасида маълум қилди  9 17:25Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Таиланд - Ўзбекистон ОНЛАЙН ВИДЕО  17 17:18Биринчи лига. 11-тур учрашувлари бошланди. LIVE  22 17:12Диёр Туропов: “Локомотив”нинг муваффақиятига хисса қўшаётганимдан хурсандман  0 17:12Зидан Моратани "Реал"да қолишга кўндирмоқда  6

17 авг 11:19
Янгиликлар

Бахтиёр Қамбаралиев: “Динамо” – “Насаф” баҳси томошабоп руҳда ўтса керак”

Кеча “Локомотив” – “Гулистон” баҳси билан олий лиганинг 16-тур ўйинларига старт берилди. Бугун мухлисларни яна бир қатор қизиқарли ўйинлар кутиб турибди десак муболаға бўмайди.

Шу боис мазкур турдаги бўлажак ўйинлар олдидан яқин ўтмишнинг моҳир ҳимоячиларидан бири Бахтиёр Қамбаралиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Менимча 16-турнинг марказий ўйини бу – Самарқандда кечадиган “Динамо” – “Насаф” баҳси бўлса керак - дея гап бошлади Қамбаралиев. Бемалол айтиш мумкинки, мазкур учрашувга кўплаб мухлис киради. Шунингдек, “Пахтакор” – “Олмалиқ” учрашуви ҳам томошабоп руҳда ўтишига шубҳа йўқ. Бу ўйин ҳам қизиқ ўтади.
- Бугунги кунда биринчи лига жамоаси “НБУ-Осиё” жамоасида фаолият юритаётган Қамбаралиевда олий лиганинг барча ўйинларини кузатиб бориш имкони бўлмоқдами?
- Ҳамма ўйинларни ҳам кузатяпман дея олмайман. Баъзида Тошкентда, “Локомотив” ва “Пахтакор” стадионида кечаётган ўйинларга вақт топиб, бориб ўйинни бевосита стадионда кузатяпман. Қолган ўйинларни ва умуман олганда бўлиб ўтган учрашувларда қайд этилган голларни ТВдан кўриб бормоқдаман.
- Тан олиш керак, бу йилги чемпионат ўйинларига қизиқиш юқори эмас. Буни мухлисларнинг стадионга жуд кам ташриф буюраётганидан ҳам билиб олиш қийин эмас. Айнан томошабинларнинг кескин тарзда қисқариб кетишига нима сабаб бўлмоқда сизнингча?
- Тўғри, илгари трибуна фанатлар билан деярли тўларди. Айниқса водийдаги ўйинлар томошабинлар билан тўлиб тошган. Тўғри, бу йил негадир мухлислар ташрифи борасида мақтана олмаймиз. Бунга менимча юқори савиядаги ўйинлар сони камайиб кетгани сабаб бўлмоқда. Мисол учун “Нефтчи” ва “Навбаҳор”нинг ўйини йилдан йилга пасайиб кетмоқда. Ҳозир бу клубларнинг ички муҳитидан хабарим йўқ. Шунинг учун уларнинг аввалгидек юқори ўринлар учун курашишига нима тўсқинлик қилаётгани менга қоронғу. Шунингдек бундан ташқари, ушбу жамоаларнинг аввалги уй стадионлари қайта таъмирланаётгани сабабли, бугунги кунда рақибларини бошқа ўйингоҳларда қабул қилаётгани ҳам қисман мухлисларнинг камайишига сабаб бўлмоқда дейиш мумкин.
- Бу йил олий лига жамоаларидан кўпроқ қайси жамоалар эътиборингизни тортмоқда?
- “Локомотив”! Бу жамоа жуда яхши шаклланган. Шунингдек “Пахтакор”. Бу жамоа гарчи ёшарган таркиб билан иштирок этаётган бўлсада, ўзини кўрсатмоқда. Биринчи даврада “шерлар”нинг бир қатор ёш ўйинчилари Туркияда ўтказилган жаҳон чемпионатида иштирок этгани, жамоанинг захира ўриндиғининг қисқаришига ҳам сабаб  бўлди дейиш мумкин. Шу боис энди “Пахтакор” иккинчи даврада кучаяди деб ўйлайман. “Насаф” ҳам бу йил ёмон таассурот қолдирмаяпти. Шунингдек “Олмалиқ”ни ҳам бу борада четлаб ўта олмаймиз. Игорь Анатольевич кичик шаҳарда курашчан жамоа шакллантира олди. Унинг жамоаси чемпионатдаги юқори тўртликка бемалол жиддий босим ўтказмоқда. Бундан ташқари бу йил “Металлург”нинг қайд этаётган натижалари ҳам эътиборга молик.
- Яқинда “Пахтакор” сафарда “Бунёдкор”ни мағлуб этди. Айтингчи, эндиликда чемпионлик учун кўпроқ қайси жамоанинг имкониятини юқори кўряпсиз?

- Ҳали олдинда чемпионат тугашига бир қатор ўйинлар бор. Лекин бу борада биринчи навбатда “Локомотив”ни кўрсатган бўлар эдим. Унга “Бунёдкор” ва жиддий рақобат кўрсатади. Шунингдек улар сафига “Насаф” ҳам қўшилади деб ўйлайман. 1-2-ўринлар учун кураш асосан ушбу жамоалар ўртасида кечади. “Пахтакор” бу йил анча ёшарган таркиб билан ўйнамоқда. Шунга қарамай жамоа иккинчи даврани муваффақиятли бошлади. Балки улар иккинчи даврада вазиятни ўзлари учун ижобий томонга ўзгартириши ҳам мумкин. “Бунёдкор”га эса қандайдир чарчоқ аломатлари сезилётгандек туюлмоқда. Шу боис бу борада “Локомотив”нинг имконияти бошқаларга нисбатан юқори дейишим мумкин.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Нефтчи" -...  138
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинлари...  129
"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео) "Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
Бир неча кун олдин "Малага" ҳамда "Реал"...  87
Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО
Таиландда футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.  86
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: