UZ

Сўнгги янгиликлар

11:49Жаҳон футболи юлдузлари қандай бутсалардан фойдаланишади?  0 11:1031 май куни Тухель "Боруссия"ни тарк этади  4 10:59Райевац бошчилигидаги Таиланд Ўзбекистон билан ўйинга тайёргарликни бошлади ФОТО  7 10:54Футболчилар ижтимоий тармоқларда  6 10:22Омар Моманидан янги карикатура: Тотти хайрлашди  3 10:19Куадрадо: "Ювентус" "Реал"ни ҳайрон қолдириши мумкин"  9 10:05«Челси» Жером Боатенгга қизиқиб қолди  1 09:51Андер Эррера "Барселона"га ўтмоқчи эмас  7 09:33"Сток Сити" Руни учун 45 миллион фунт бермоқчи  8 09:13Франк Кесси бугун "Милан"да тиббий кўрикдан ўтади  6 08:50Тони Адамс собиқ устози Арсен Венгерни кескин танқид қилди  5 08:32Луис Энрике "Барселона"нинг янги мураббийи ҳақида қандай фикрда?  6 08:10Ўзбекистон кубоги. Бугун нимчорак финал жавоб ўйинлари старт олади  22 08:04“Локомотив” кубок ўйинига ҳозирлик кўрмоқда  0 07:54«Хаддерсфилд» бош мураббийи: «Бу эртак!»  5

02 дек 17:56
Янгиликлар

Бахтиёр Бобоев: "Футболда селекция доимо ҳаракатда"

“Бунёдкор” ФКни тақдирлаш маросими ўтказилган кечада “Ўзбекнефтегаз” МХК раиси томонидан янги мавсумда клуб олдига Осиё Чемпионлар лигасида зафар қучиш вазифаси белгиланганлиги айтиб ўтилди.
Очиғини айтганда, вазифа оддий эмас. Уни бажариш учун клубнинг ҳар бир бўғинида катта ҳажмдаги ишларни амалга ошириш лозим. Мухлислар томонидан Осиё Чемпионлар лигаси бош соврини учун қандай таркиб ҳаракат қилади, чемпион футболчилардан кимлар жамоада қолади, янгилар таклиф этиладими каби саволлар кўп бўлмоқда. Шундай саволларга жавоб олиш учун “Бунёдкор” ФК Биринчи вице-президенти – Бош директори Бахтиёр Бобоевга мурожаат этдик.

- Аввало, клуб учун муваффақиятли ўтган 2013 йилги мавсум якуни билан табрикламоқчиман.

- Раҳмат! Ҳақиқатдан ҳам бу йил биз учун олтин мавсум бўлди. Бунда коллективимиздаги барчанинг ҳиссаси бор: футболчи ва мураббийлар, жамоа маъмурлари ва клуб ходимлари, мухлислар ва ҳомийларимиз. Якунланган омадли мавсумда муваффақиятларимизга ўз ҳиссаларини қўшган барча-барчага алоҳида ташаккур изҳор қиламан.

- Барчага маълумки, чемпионликка эришишдан кўра уни сақлаб қолиш мураккаброқ. “Бунёдкор” олдида энди ички мусобақаларда ғолиб чиқишдан ташқари, Осиё Чемпионлар лигасида зафар қучиш ва шу орқали клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш вазифаси белгиланди. Клуб бунга қандай эришмоқчи?
- Ҳукуматимиз раҳбарларининг эътибори, қўллаб-қувватлаши ва ҳомийларимиз ёрдами натижасида “Бунёдкор” энг сўнгги талабларга жавоб берадиган инфратузилмага эга бўлди. Стадион, клуб қароргоҳи, футбол мактаби ва ходимлар таснифи борасида яхши шароитларга эгамиз. Барчамиз белгиланган вазифа сари ишлашда давом этамиз.

- Олтин мавсум энди тарихда қолди. Жамоа таркиби қай даражада ўзгаради?
- Жамоамиз сафида муваффақиятли тўп тепган футболчиларга бошқа клублардан таклифлар тушди. Баъзи футболчиларнинг шартномалари якунига етди ва улар эркин агент сифатида бошқа жамоага ўтиб кетишлари мумкин. Биз ҳар доим футболчилар хоҳишини биринчи ўринга қўйиб, уларнинг кейинги фаолияти омадли чиқса биз бундан хурсанд бўламиз. Жамоамиз ғалабаларига шерик бўлган барча футболчилардан миннатдормиз. Бироқ футболда абадий битта таркиб бўлмайди.

- Лутфулла Тўраев, Жасур Ҳасанов ва бошқа футболчилар “Бунёдкор”дан “Локомотив”га ўтишди, деган маълумотлар пайдо бўлди. Бу хабарлар қанчалик даражада аниқ?
- Сиз санаб ўтган футболчилар билан 2013 йилни охирига қадар шартномамиз бор. Шундай экан улар бугунги кунда расман “Бунёдкор” аъзолари. Бироқ ушбу футболчилар бошқа жамоага ўтишлари мумкин. Бу оддий ҳолат.

- 2013 йилги чемпионат тўпурари Олександр Пишур билан янги шартнома имзолаш музокараси якунландими?
- Жамоамизга олтин медаллар топширилган оқшомда Саша билан бир тўхтамга келишиб олдик ва у янги йилда ҳам “Бунёдкор” сафида тўп тепади.

- Клуб олдига қўйилган вазифани бажариш учун жамоага янги футболчилар жалб этилиши керак. Таркиб кучайтириладими?

- Албатта. Аввало ўзимиздаги ёшларга эътибор қаратиб, уларни асосий жамоага тайёрлашимиз керак. Шунингдек, Дилшод Жўраев, Сардор Рашидов, Алибобо Раҳматуллаев ва бошқа ёшларимиздан ёрқин ўйинлар кутиб қоламиз. Футболда селекция йил давомида тўхтамайди. Мутахассисларимиз бизга фойдаси тегиши мумкин бўлган футболчиларни кузатишди. Шунингдек, жамоамиз билан оғзаки келишуви бўлган футбол агентлари билан ҳам иш олиб боряпмиз. Мавсумолди йиғинларда мураббийлар штаби бир қанча футболчилардан кўчдан кечиришади. “Бунёдкор” талабига жавоб берганлар билан шартномалар имзолаймиз. Клуб олдига қўйилган вазифани бажара оладиган таркиб йиғамиз.

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Самвел Бабаян Таиланд ва Эронга қарши ўйинларга жалб этилган футболчиларни эълон қилди Самвел Бабаян Таиланд ва Эронга қарши ўйинларга жалб этилган футболчиларни эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” ...  154
Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО
Ўзбекистон U-21 ва Россия U-21 ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.  90
"Барселона" - кетма-кет учинчи бор Испания кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО "Барселона" - кетма-кет учинчи бор Испания кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО
Испания кубоги финалида "Барселона" "Алавес"...  70
Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади
Бугун олий лиганинг 12-туридан ўрин олган 3та учрашув бўлиб ўтди.  63
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: