UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  1 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  2 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  4 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0 21:08Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  9 20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  27 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  1 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  12 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   10 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  41 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  13

Бахтиёр Ашурматов: "Норчаевни қўриқлаш учун алоҳида футболчини боғлаб қўйгандик" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Норчаевни қўриқлаш учун алоҳида футболчини боғлаб қўйгандик"

Coca-Cola Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган қолдирилган "Насаф" - "Қўқон-1912" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Гапнинг очиғи бугун "Насаф" кучлироқ эди ва ҳақли ғалабага эришишди. Биз икки бўлим давомида ҳам мезбонларга тўлиқ қаршилик кўрсатишга кучимиз етмади. "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- Киритилган голларда ҳимоячиларнинг айби бор деб ҳисоблайсизми?

- Таркибимизда бўйдор ҳимоячилар бор эди. Хусайин Норчаевнинг бўйи у қадар баланд бўлмаса ҳам бош билан яхши ўйнашини йигитларга айтиб ўтгандик. Иван Йосович ҳимояда Норчаевга боғлаб қўйилганди. Бироқ у эътиборни йўқотди ва иккинчи қаватда ҳужумчига устунликни бериб қўйдик.

Бу ўринда мағлубият учун фақат ҳимоячиларни айблаш ниятим йўқ. Ютқаздикми, бутун жамоа ва мураббийлар штаби бирдек айбдор. Ҳисоб 3:1 бўлганида курашишга жисмоний кучимиз бир оз етмади. Балки иккинчи тўпни киритганимизда ўйин бошқачароқ бўлиши мумкин эди.

- "Қўқон-1912" ўтган мавсумдаги мавқеъига нисбатан бу йили озроқ пастга тушгандек кўринди...

- Биз ўтган йилги натижамизга яқин тургандик. Бу ўйинга ҳам кўп нарса боғлиқ эди, афсус мағлубиятга учрадик. Ўтган йилги натижамизни такрорлай олмаганимизга сабаб - уйдаги ўйинларда кўп очко йўқотдик.

- Бугун Мерзляков ва Холмуҳаммедов сингари тажрибали футболчилар бошланғич таркибда эмаслиги мағлубиятга сабаб деб ўйлайсизми?

- Тўғри Холмуҳаммедов ва Мерзляковлар бизнинг етакчи футболчиларимиз ҳисобланишади. Бироқ бугун уларнинг бошланғич таркибида эмаслиги мағлубиятга сабаб бўлди деб айта олмайман. Яъни таркибимиз кучсиз эмасди. "Насаф" ҳар томонлама кучли ўйнади ва ғалабага эришди. 

- Тезкор гол жамоанинг мағлубиятига қай даражада таъсир кўрсатди деб ўйлайсиз?

- Ушбу ўйинга режа ишлаб чиққанимизда дастлабки 15-20 дақиқа давомида 0:0 ҳисобини ушлаб қолишимиз керак эди. Чунки "Насаф" ўз майдонида тажовузкор ва прессинга асосланган футбол ўйнашини билардик. Бундан ташқари уларда Марко Станоевич стандарт вазиятларни яхши ижро этади. Биз йигитларга бурчак тўплари ва стандарт вазиятлардан ҳушёр бўлишларини тайинлагандик. Афсуски, шу қўрққанларимиз амалга ошди. Мағлубиятга сабаб сифатида тезкор голни кўрсатмаган бўлардим. Чунки ҳар бир жамоанинг ўйинга бир нечта режаси бўлади.

Анвар Ҳожимирзаев яхши ўйнаб турганди, бироқ у сариқ қарточка ишлаб олди. Бир вазиятда иккинчи карточкага ҳам яқин келди. Шу сабабли қизил карточкадан қочиш учун уни Сидоровга алмаштирдик. Шу орқали ҳужумни ҳам кучайтирмрқчи эдик. Афсуски, "Насаф" иккинчи голни урганидан сўнг бизга жуда ҳам қийин бўлди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика