UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08Про лига. "Нефтчи" Фарғонада "Шўртан"ни мағлуб этди  0 19:59АПЛ. "Шпорлар" Лондонда "бўрилар"ни таслим қилди  0 19:52Про лига. "Нефтчи" Фарғонада "Шўртан"дан устун келди  7 19:37АПЛ. "Ливерпуль" аутсайдер майдонида меҳмон бўлади (асосий таркиблар)  8 19:28Нохуш хабар! Остон Ўрунов жароҳатга йўлиқди  6 19:05"Реал" "Атлетик"ни юта оладими? (CA ходимларининг тахминлари)  19 18:58ПСЖ Левандовскини сотиб олиши мумкин  1 18:35Мхитарян навбатдаги мавсумда "Рома"да ўйнамоқчи эмас  2 18:30ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ! Хабибдан кейинги чемпион - Оливейра! Оғир аҳволга тушган бўлсада, иккинчи раундда рақибини нокаут қилди  0 18:15Виллиан "Арсенал"дан кетишни истамоқда  3 17:55АПЛ. "Астон Вилла" билан ўйинда "Кристал Пэлас"дан ажойиб камбэк!  1 17:43Olamsport: Роман Аҳмадалиевга яна "вызов" ташлади, Чарльз Оливейра UFC рекордини ўрнатди ва бошқа хабарлар  0 17:29А Серия. "Наполи" яна ғалабага эришди ва "Ювентус"ни 5-ўринга туширди  25 17:10АПЛ. "Тоттенхэм" - "Вулверхэмптон". Асосий таркиблар маълум!  2 16:41РПЛ. "Уфа" - "Арсенал" учрашуви бошланиши кечикмоқда  5

Бахтиёр Ашурматов: "Championat.asia сайтини тезкор хабарлар чиқарадиган, ахборотни мухлисларга тезкорлик билан етказадиган сайт деб ҳисоблайман" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Championat.asia сайтини тезкор хабарлар чиқарадиган, ахборотни мухлисларга тезкорлик билан етказадиган сайт деб ҳисоблайман"

Бугун эрта тонгдан “championat.asia” сайтида чиққан хабар барча қўқонлик мухлисларни хавотирларига сабаб бўлди.

 Хабарда “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов соғлиги сабабли Қўқондаги фаолиятини якунлаши мумкинлиги тўғрисида маълумот берилган.

Биз масалага аниқлик киритиш мақсадида жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовга мурожаат қилдик.

–Ассалому алайкум. Бахтиёр Аъзамович аввало соғликларингиз яхшими? Championat.asia сайтидаги маълумотга аниқлик киритиб берсангиз.


-Ассалому алайкум. Худога шукр соғлигим яхши. Яқинда операция жараёнинини ўтказган эдим. 2 соат давом этади дейилган операция 6 соатга яқин давом этди. Шу сабабли “Турон” билан ўйинга кўрилган тайёргарлик жараёнида бир нечта машғулотларни ўтказворишга мажбур бўлгандим. ”Қизилқум” жамоаси билан бўладиган ўйиндан кейин 15-20 кун давомида яна даволаниш курсларини ўташим керак. Шу сабабли бу вазиятдан ўзим ҳам ҳавотирда эдим. Машғулотларни қўйворсам жамоа натижаларига таъсир ўтказмасмикин деган фикрни таниш журналистларим даврасида айтиб ўтгандим. Бу хабарни шунга асосланиб чиқаришган бўлишса керак. Умуман Championat.asia сайтини тезкор хабарлар чиқарадиган, ахборотни мухлисларга тезкорлик билан етказадиган сайт деб ҳисоблайман. Лекин хавотирга ўрин йўқ. Раҳбарларимиз 3-турдан кейин даволаниб олиш учун имконият бўлади, фикрингни бўлма деб қўллаб қувватлашди ва мен улардан жуда ҳам миннатдорман. Ҳали Қўқонда қиладиган ишларимиз кўп. Биз ва ҳозирги раҳбарият ишлаган пайтда жамоа ўз автобусига эга бўлиши, жамоамиз учун футбол базаси қурилиши,футбол академияси очилиши орзуимиз ва бу йўлда ҳаракатлар қилиняпти. Энг катта орзуимиз эса худо хоҳласа ашаддий мухлисларимизнинг нияти “Қўқон-1912” жамоасини Осиё чемпионлар лигасида қатнашишини амалга ошириш. Жамоамиз рахбарияти эса менга ўз укаларига бўлгандек муносабатда бўлишмоқда. Мен уларнинг менга бўлган муносабатини ва мухлисларимизнинг меҳрини жуда хам қадрлайман. Шу сабабли жамоа раҳбарияти ва мухлислари менга қанча вақт ишонч билдиришса шунча вақт юракдан ишлашга тайёрман. Ҳали бери Қўқондан кетиш ниятим йўқ.

– Мухлислар орасида сизга Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси таклиф билан чиққанлиги ҳақида ҳам гап-сўзлар кўпайиб кетди...

- “Навбаҳор” жамоасида бўлаётган ўзгаришларга бефарқ эмасман.Навбахорда ишлаган пайтимни илиқ хотиралар билан эслашим ва “Навбахор” мухлисларини жуда хам хурмат қилишимни кўпчилик билади. “Навбаҳор” раҳбариятида олийжаноб инсонлар ишлашади.Улар билан муносабатимиз дўстона.Ва мени Қўқонда ишлаб турганимни билиб туриб менга таклиф билан чиқишмайди.Чунки улар Қўқон жамоасини натижаларига бефарқ эмаслар.Биз мавсум бошида бир-биримизга омад тилаганмиз.”Навбахор” ва “Қўқон-1912” раҳбариятининг нияти бу икки жамоани юқори ўринлар учун курашадиган жамоалар қаторида кўриш.Шу сабабли “Навбахор” жамоасини янги мураббий тайинлангани билан табриклайман ва уларга кейинги ўйинларда омад тилайман.

– Жамоамиз футболчилари дастлабки турда “Турон” жамоаси устидан ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилишди. Ушбу ўйинда сизга маъқул бўлган ва маъқул бўлмаган жиҳатларга ҳам тўхталиб ўтсангиз...


-Яйпандаги ўйинда менга энг маъқул бўлган жиҳатлар “Турон” жамоасида амалга иширилаётган ишлар. “Ўзбекистон” стадионида катта реконструкция ишлари бўлганлиги, футболчиларнинг кийиниш хоналари чиройли қилингани, мухлисларга алоҳида таҳоратхоналар қурилгани, янги трибуна,академия ва база қурилиши , буларнинг барчаси мени хурсанд қилди. Стадиондаги атмосфера, мухлисларнинг стадионни тўлдириб туришлари , ноқулай об-ҳаво шароитларига қарамасдан Қўқондан бориб бизни қўллаб турган мухлисларимизнинг ҳаракатлари барчамизни хурсанд қилди. Шу фурсатдан фойдаланиб барча мухлисларимизга яна бир бор ўз миннатдорлигимни изҳор қиламан.
Энг ёққан жиҳат шу бўлдики , ўз укаларимдек бўлиб қолган футболчиларимдан ўйиндан олдин битта нарсани илтимос қилгандим. Бугун мен учун ғалабаларинг ҳар доимгидан ҳам зарур. Чунки бугунги ўйиндан сўнг яна Тошкентга бориб шифокорлар кўригида бўлишим керак, яна машғулотларни ўтказворишга мажбур бўламан. Бугун майдонда борларингни беринглар, ютинглар. Мен яхши кайфиятда Тошкентга бориб келай дегандим. Йигитлар бу ўйинга жудаям маъсулият билан ёндошишди. Шундай туюлдики ўша куни йигитлар ҳам мухлислар учун, ҳам мураббий учун ҳам ўйнашди. Мен футолчиларимга бунинг учун яна бир раҳмат айтаман.

Ёқмаган жиҳат кам бўлди. Нимани айтишим мумкин яратилган вазиятлардан тўлиқ фойдаланмаганимиз бўлди.Ўйин сўнггида эса “Турон” жамоасига хужумлар қилишга имконият бериб қўйдик. Демак яна ишлайдиган камчиликларимиз бор.

Энг ёқмаган нарса бу ўйин қайдномасига 18 нафар футболчини киритилиши бўлди. Ўтган мавсумда қайдномага 20 нафар футболчини киритиш мумкин эди.Биз бу мавсум учун таркибга футболчиларни олганимизда ўтган йилги тартиб бўлади деб ўйлаб, 20 нафар футболчи ва уч нафар дарвозабонни таркибимизга жалб қилган эдик. Бу йил эса мавсум бошланиш арафасида қайдномага 18 та футболчи киритилиши мумкинлигини билдик. Натижада Анвар Хожимирзаев , Илҳом Ваҳобов каби футболчиларни қайдномага кирита олмадик. Мураббий сифатида бу футболчиларни олдида бироз ноқулай аҳволга тушдим. Майли нима қиламиз , энди шу қоидага амал қилишга мажбурмиз. Ўйлайманки Хожимирзаев ҳамда Ваҳобовлар олдинда турган мавсумда ўз ўйинлари билан жамоамизга фойда келтиришади.

Сўзимни якунида барча мухлисларимизни ўз майдонимизда бўлиб ўтадиган “Қизилқум” жамоасига қарши учрашувга таклиф қиламан. Стадионга келиб футболчиларимизни қўллаб туришса, биз ҳам уларни хурсанд қилиш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+6   
13 мар 17:47:55
Б.Х.
Ажойиб мураббий,ажойиб инсон бунака инсонлар хурматга лойик Пахтакорда у́йнаганда хам жуда камтар инсон эди бу инсонга соглик тилаб коламиз,худо хохласа хали бу мураббийдан ку́п сюрпризлар кутамиз.
+5   
13 мар 17:44:19
Иззатиллахожи
Abdulaziz Ulashev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ashurmatovlardan har doin qowun korganman faqat komandasi yutqazadi hoh oyinchi xox teener. Nina uchun futbol turibdi hayronman
Энди ёзган гапизни яхшилаб перевод килиб таржимасиниям ёзсангиз нима демокчилигизни сааал бусаям тушунгандай булардик))))))))) фикрни тугри езиб етказишни билмайсизу тагинам бировни танкид килишизга КУМ борми? Ундан кура соглик тиланг шу инсонам узбек фарзанди мусулмон биродаримиз булади. Лично ман каршилик насаф фанатлари номидан тезрок согайиб куконда ишини давом эттиришини тилаймман!!!
+2   
13 мар 19:14:21
Kokand futbal
Бугун аср номозини укиб яхши ниятлар Билан стадионга бордим Бахтиержон командани шугуллантираетганини куриб тугриси кузимга еш келди Оллох бу камтар ажойиб инсонга шифо берсин командага Зур уйинчиларни йигди тажрибасига гап булиши мумкин эмас Бахтиержон иншо Оллох шу йигитлар Билан командани ОЧЛ олиб чикади Бахтиержон сизга соглик ажойиб йигитларимизга
Эса Яратгандан омад тилайман
+2   
13 мар 18:10:18
Mega gaz oil
Бахтиёр ака, тезроқ соғайиб кетинг, Наманган хам қушниларимизни ютуқларига бефарқ эмасмиз
+1   
13 мар 18:23:32
Баходиржон 1912
Бахтиержон тезрок, тузалиб сафга к,айтинг хали ишлар куп Энг авал академия очишга йордамиз керак Олохим шифосини берсин.
   
13 мар 21:30:09
Aziz Rahmon
Иширилган жамоалар узокка боролмайди. Туронни утган йилги уйинлари ажойиб эди. Сабаби жамоада юрагида ути бор мехнаткаш ешлар футбол уйнаетганди. Хозирги футболчилар "пул" учун жамоага келишган.
   
13 мар 21:23:22
Азамат0968
Ашурматов,оддий инсон соғлик ва омад тилайман. Сурхон мухлиси.
   
13 мар 20:58:48
Kokand futbal
ISLOM фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Eng yoqqan komment shu bo‘ldi manga. Aka raxmat sizga. Afsus man Qo‘qonda emasman. Andijondaman. Sogindim o‘zimmi shaxrimni. Agar uyda bo‘ganimda manam borardim mashgulotini tomosha qilgani
Рахмат Исломжон ука Шахримни Жамоаимизни Мураббийларни Уйинчиларимизга яхши кураман Футбол хаетимизни Бир булаги
   
13 мар 20:11:26
ISLOM
Baxtiyor aka siz Qo‘qonga kerak insonsiz. Tezroq sog‘ayib komandamizni chempion qilish yo‘lida tinmay izlaning. Bu yo‘lda Olloh sizga kuch g‘ayrat va iroda bersin. Omin
   
13 мар 20:08:20
ISLOM
Kokand futbal фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бугун аср номозини укиб яхши ниятлар Билан стадионга бордим Бахтиержон командани шугуллантираетганини куриб тугриси кузимга еш келди Оллох бу камтар ажойиб инсонга шифо берсин командага Зур уйинчиларни йигди тажрибасига гап булиши мумкин эмас Бахтиержон иншо Оллох шу йигитлар Билан командани ОЧЛ олиб чикади Бахтиержон сизга соглик ажойиб йигитларимизга Эса Яратгандан омад тилайман
Eng yoqqan komment shu bo‘ldi manga. Aka raxmat sizga. Afsus man Qo‘qonda emasman. Andijondaman. Sogindim o‘zimmi shaxrimni. Agar uyda bo‘ganimda manam borardim mashgulotini tomosha qilgani
   
13 мар 18:21:25
ReaL MaDriD GaLaKtiKoS Fc NefTcHi.
Oldin shunday edi xozir orqadasizllar ancha toxtab qolgansizllar.
   
13 мар 18:10:56
yakubii_
Abdulaziz Ulashev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ashurmatovlardan har doin qowun korganman faqat komandasi yutqazadi hoh oyinchi xox teener. Nina uchun futbol turibdi hayronman
Bahtiyor aka juda ham samimiy inson.Futbol to'garagiga borib yurganimda tez tez biz bilan suhbat qurishardi va qo'ldan kelgancha yordam berishardi(to'p,mashg'ulotlarda foydalanadigan anjomlar ).Inson sifatida juda ham xurmat qilaman.Futbolchi sifatida ham dadam va amakimlardan juda ham samimiy maqtovlar eshitganmiz.
-2   
13 мар 19:24:27
B R U T A L I T Y
Bu gaplarizga Turon darvozaboni tasirlanib ketgan shekilli durang boladigan oyinda Murodni chamasi 30 metrdan yollagan pasini darvozabon otqazib yubordi.uni zarba ham deb bolmaydi top yerga yumalab boryabti
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика