“Бавария” янги мавсум учун барча чипталарни сотиб бўлди

Aslanov Jasurbek
22 июл 2017, 01:50
“Бавария” клуби 2017/18 йилги мавсум учун жамоа иштирокидаги учрашувларнинг барча чипталарини сотиб бўлди.

Янги мавсум бошланишига тўрт ҳафта қолганида Бундеслига жамоасининг уй ва сафар учрашувлари учун белгиланган барча чипталари мухлислар томонидан харид қилиб бўлинди.

Қолаверса, Германия суперкубоги учун “Бавария” ва “Боруссия” Д клублари иштирокида учрашуви чипталари учун клубга 210 мингта мурожаат келиб тушган. Суперкубок беллашуви ўтказиладиган “Сигнал Идуна Парк” эса ўз бағрига 75 минг мухлисни сиғдира олади.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: DW Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›