

30 ёшли футболчининг трансфери “Боруссия”га 20 миллион еврога тушади. Ҳимоячи дортмундликлар билан шахсий келишув борасида аниқ бир тўхтамга келган.
Хуммелс “Бавария” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2007 йилдан бошлаб “Бавария” асосий жамоасида тўп тепган. 2007/2008 йилги мавсум ярмидан бошлаб у “Боруссия”га кўчиб ўтган ва 2016 йилгача ушбу жамоа таркибида ҳаракат қилиб, яна “Бавария”га қайтганди.
2018/19 йилги мавсумда Хуммельс мюнхенликлар билан Бундеслигада ғолиб чиқиб, мамлакат кубоги ва Суперкубогида ҳам бош совринга эга чиқди. Ҳимоячи ушбу мавсумда Германия чемпионатида 1 та гол уриб, яна битта голга ҳаммуаллифлик қилди.



