

Немис клуби колумбиялик футболчи ва унинг агенти Жорже Мендеш билан шартнома шартларини келишиб олди, дея хабар бермоқда Kicker.
Хамес "Бавария"да ижара асосида ҳаракат қилмоқда. Келишув 2019 йилнинг 15 июнига қадар амал қилади, аммо мюнхенликлар Родригесни 42 миллион евро эвазига "Реал"дан сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Бу мавсум футболчи 4 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма берди. Шунингдек, Чемпионлар Лигаси доирасида "Бенфика"га қарши учрашувда (2:0) Хамес голли узатма етказиб беришни уддалади.



