“Бавария” таркибига икки ёш истеъдодни қўшиб олди

9 ноя 2013, 18:45
Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси таркибга икки ёш истеъдод сохибларини қўшиб олди. Австрия ёшлар терма жамоаси ўйинчиси - Алессандро Шўпф ва ва Германия U19 терма жамоаси хужумчиси - Юлиан Грин Мюнхен супер-клуби билан профессионал шартнома имзоладилар.
- Алессандро ва Юлиан ўз фаолиятини профессионал тарзда давом эттиришга лойиқ футболчилар. Биз бу икки ёш истеъдодни “Бавария” таркибига қўшилганликларидан жуда ҳам хурсандмиз. Уларнинг асосий жамоа таркибига ўтишлари – ёшлар жамоамизда кўрсатган ажоиб ўйинлари самарасидир.”, - дея қувончини яширмади жамоа спорт директори Маттиас Заммер.

“Бавария” Алессандро Шўпф билан 2016 йилнинг 30 июнигача, Юлиан Грин билан эса 2017 йилнинг 30-июнига қадар шартнома имзолади.


Манба: fussball.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›